Хаж зиёратчиларига 7000 та гуруҳ хизмат қилади

0
2185
Mанба: Arab News

Масжид ул-Ҳарам ва Масжид ул-Набавия Бош бошқармаси таъкидлашича, бу йилги Ҳаж амалларини адо этиш мавсумида зиёратчиларга хизмат қилиш 7720 нафар гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Агентлик жамоалари кўпгина йўналишлар бўйича ўз хизматларини тақдим этадилар. Буларга хизмат кўрсатиш, муҳандислик, техник, технологик, маданий, ахборот, ижтимоий жиҳатлар ва назоратчилик киради.

Ходимлар зиёратчи диндорларни маросимларини қулай бажаришлари учун диний, маърифий ва ташкилий жиҳатлар бўйича ўз ёрдамларини амалга оширадилар.

Ушбу ходимларнинг бажарадиган вазифаларни Пайғамбар масжидини тозалаш, Замзам гиламлари ва сувларини барча жойларга этказиб бериш, машина ва жиҳозларни тозалаш, кекса одамлар ва ногирон одамларни ташиш, тозалаш хизматларини кўрсатиш, Замзам идишларини ташиш учун кўчма идишлар тайёрлаш, ибодат майдонларини ва бошқа нарсаларнинг поклигини таъминлаш бўлади.

Бундан ташқари, ходимларнинг вазифаларига масжид эшикларини очиш, қўриқлаш, йўлларни тозалаш, масжид ва унинг жиҳозларининг хавфсизлигини таъминлаш, стендларни кузатиб бориш ва шошилинч тиббий ёрдам учун жой билан таъминлаш, оломонни режа асосида ҳаракатини ташкил қилиш ва уларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш киради.

Мана 15 йилдирки, «Макка ёшлари сизнинг хизматингизда» дастури мавсум давомида бир нечта давлат идоралари билан ҳамкорликда 500 нафар ёшлар иштирокида зиёратчиларга ёрдам кўрсатишда давом этмоқда.

Муқаддас шаҳарни улуғлаш лойиҳаси бош директори вазифасини бажарувч Сауд ал-Реҳайлининг таъкидлашича, унинг фаолияти Масжид ул-Ҳарамда кекса одамлар ва алоҳида эҳтиёмaнд одамларга тавоф ва саъй қилишларига ёрдам беришдан иборат.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг