Ирландиядаги масжид талон-тарож қилинди

0
2070
Манба: Galway Bay FM

Душанба куни Ирландиядаги бир масжид «вайрон қилинган» ҳолатда қолдирилди, дея хабар беради маҳаллий Irland Times газетасига асосланиб Аrab News.

Аҳмадия Мусулмон Уюшмаси гуруҳи ғарбий Галвей шаҳридаги Марям масжидига қилинган ҳужумга Ирландиянинг икки ўта ўнг қанот кучлари аъзосини алоқадорликда гумон қилмоқда.

200 нафар Аҳмадий мусулмонига хизмат қиладиган масжидда қулфлар бузулган ва деразалар синдирилиб, кузатув камералари ва унинг ускуналари ўғирланган.

Хабарда айтилишича, масжиднинг имоми Иброҳим Нунанинг идораси ҳам вайрон қилинган.

“Хавфсизлик ускуналарини олиш уларнинг изларини беркитишга уринишни англатади. Бу жиноятни режалаштирилганидан дарак беради”, – деди полиция ходими Ирландияда нашр этиладиган кунлик нашрга.

Имомнинг сўзларига кўра, номаълум меҳмон уч ой олдин масжидга қилинадиган ҳужум ҳақида огоҳлантирган.

Марям масжидига қилинган ҳужум – 2014 йилда очилганидан бери қилинган иккинчи ҳужум.

Галвай шаҳридаги ирқчиликка қарши тармоқ каби гуруҳлар душанба куни кечқурун Галвейдаги мусулмон жамоати билан масжидда учрашув режалаштиришган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг