Хитой пойтахтидан арабча ва мусулмонларга алоқадор белгиларини олиб ташлайди

0
2432
Манба: The Straits Times

Хитой пойтахти расмийлари ҳалол ресторан ва озиқ-овқат дўконларига араб алифбоси ва Ислом билан боғлиқ рамзларни олиб ташлашни буюрдилар. Пекин шаҳридаги ҳалол маҳсулотларни сотадиган 11 та ресторан ва дўконларнинг ходимлари сўзларига кўра, расмийлар уларга Исломга оид, араб тилида ёзилган, ярим ой ва Ҳалол каби белги-ёзувларни олиб ташлашни буюрган.

«Улар, бу чет эл маданияти, сиз кўпроқ хитой маданиятидан фойдаланишингиз керак, дейишди», деди Reuters агентлиги билан суҳбатлашган бир менежер.

Ушбу қарорга мувофиқ мамлакатдаги кўплаб масжидларда Яқин Шарқ услубидаги гумбазлар хитойча услубдаги пагода(ибодатхона)лар гумбазига ўхшатилиб ўзгартирилади ёки бутунлай олиб ташланади.

20 миллион мусулмон истиқомат қиладиган Хитой расмий равишда дин эркинлигини кафолатлайди, аммо ҳукумат диндорларни коммунистик партиянинг мафкурасига мос равишда тарғиб қилиш учун кампания олиб бормоқда.

Бу компания нафақат мусулмонларга нисбатан балки бошқа динларга нисбатан ҳам олиб борилмоқда. Масалан, ҳукумат кўплаб христиан черковларини ёпиб қўйди ва баъзи черковларнинг хочларини йиқитди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг