Reuters: ОПEК + йиғилиши Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги низо сабабли қолдирилди

0
1590
Фото: www.golos-ameriki.ru

Владимир Путин нефть нархининг пасайишидаги айбни Ар-Риёдга юклади

Москва ва Ар-Риёд ўртасидаги нефть нархининг пасайишида ким айбдорлиги юзасидан чиққан низо туфайли, ОПEК ва Россия ўртасида душанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган, нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича учрашувни кейинга қолдирилди. Учрашув таҳминан 9 апрелга қолдирилгалиги айтилмоқда. Бу ҳақда шанба куни Reuters агентлигига ОПEКдаги манбалар маълум қилди.

Мазкур йиғилшини ўтказишга ундаган президент Дональд Трамп, ушбу ҳафтада глобал нефть бозорини зудлик билан барқарорлаштириш зарурлиги ҳақида баёнот берган эди.

Коронавируснинг тарқалишига қарши кураш бўйича чора-тадбирлар туфайли ва ОПEК билан Россия ўртасидаги 31 мартда амал қилиш муддати тугаган, нефть қазиб олишни чеклаш тўғрисидаги битимни узайтириш юзасидан келишув амалга ошмаганлиги сабабли, талаб камайиб кетиши ортидан 30 март куни нефть нархи 18 йиллик энг паст даражага тушиб кетган эди

ОПEК + ҳозирда нефть қазиб олишни тахминан 10 фоизга ёки кунига 10 миллион баррелга камайтириш бўйича янги келишув устида ишламоқда. Бироқ, Вашингтон янги келишувга қўшилиш мажбуриятини ўз зиммасига олишни рад этди. Россия Президенти Владимир Путин эса жума куни нархларни пасайиб кетишидаги айбни Саудия Арабистони зиммасига юклади – бу эса, шанба куни Ар-Риёднинг кескин жавобига сабаб бўлди.

Саудия Арабистони Энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон: «Россия Энергетика вазири биринчи бўлиб журналистларга 1 апрелдан бошлаб, барча ОПEК-га аъзо давлатлар ўз мажбуриятларидан озод қилинганини айтгач, мамлакатлар ишлаб чиқаришни ошириш учун қарор қабул қилишига олиб келди”, дея берган баёноти ҳақидаги хабарни Саудия давлат ахборот агентлиги SPA тарқатди.

Жума куни ҳукумат амалдорлари ва Россиянинг йирик нефть ишлаб чиқарувчиларининг раҳбарлари билан бўлиб ўтган видеоконференцияда қатнашган Путин, нархларнинг пасайишининг асосий сабаби коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга салбий таъсири эканлигини айтди.

«Нархлар пасайишининг иккинчи сабаби – Саудия Арабистонидаги шерикларимизнинг ОПEК + битимидан чиқиши, улар томонидан қазиб чиқаришни кўпайтириш ва бир вақтнинг ўзида саудиялик шерикларимизнинг нефтга чегирмалар беришга тайёрлиги ҳақидаги маълумотлар бўлди», – деди Путин.

Исми ошкор қилинмаслигини сўраган ОПEК манбалар, душанба куни режалаштирилган фавқулодда виртуал йиғилиш, музокаралар учун кўпроқ вақт бериш учун 9 апрелга қолдирилиши мумкинлигини айтишди.

Кейинчалик манбалар Саудия Арабистони ва Россия ўртасидаги можаролар ҳақидаги баёнотларни минималлаштиришга ҳаракат қилишган, атмосфера ҳали ҳануз ижобий бўлсада, аммо на келишув лойиҳаси, на у ҳақидаги тафсилотлар мавжуд эмас.

«Биринчи муаммо шундаки, биз ҳозирги ишлаб чиқариш даражасидан воз кечишимиз ва инқирозгача мавжуд бўлган ишлаб чиқариш даражасига қайтмаслигимиз керак. Иккинчи масала – америкаликлар бўлиб, улар ўз ролларини ўйнаши керак», деди ОПEКдаги манбалардан бири.

Шанба куни кечқурун, Оқ уйда журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Президент Дональд Трамп жаҳон нефть бозоридаги беқарор вазиятни диққат билан кузатаётганини ва АҚШнинг энергетика соҳасига таъсир кўрсатишини яна бир бор таъкидлаб ўтди. Трамп, етакчи нефт ишлаб чиқарувчилар Россия ва Саудия Арабистони яқин келажакда келишувга эришиши мумкинлиги ҳақида эҳтиёткорлик билан умид билдирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг