Уйда қолинг! Британияда коронавирусдан вафот этган 13 ёшли боланинг дафн маросимида унинг оила аъзолари иштирок этолмади

0
2592
Фото: Twitter

Буюк Британияда коронавирусдан илк бор ёш бола вафот этди. 13 ёшли Исмоил Муҳаммад Абдулваҳҳобнинг дафн маросимида унинг оиласи иштирок этмади.

Исмоил Муҳаммад Абдулваҳҳоб душанба куни вафот этди ва жума куни Числеҳурстдаги Мусулмонлар қабристонига дафн қилинди. Буюк Британия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, унинг олти нафар ака-укаларидан иккитасида касаллик аломатлари пайдо бўлганидан сўнг, Абдулваҳҳобнинг оиласи Лондондаги дафн маросимида қатнаша олмаган.

Изображение

Изображение

Изображение

Маросимдан олинган расмларда боланинг тобутини ҳимоя кийимини кийган тўрт киши қабрга тушираётганлиги кўрсатилган. Жаноза намози ўқилаётганда одамлар бир-бирларидан икки метр масофани нарида туришди.

Ушбу оиланинг қадрдони бўлган Марк Стивенсоннинг сўзларига кўра, Исмоилнинг оила аъзолари уни сўнгги йўлга кузатиш маросимида қатнаша олмаганлари сабабли жуда қаттиқ афсус чекишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг