Бангладешда сув тошқини қурбонлари сони 104 кишига етди

0
1850
Манба: Reuters

Расмийларга кўра, қурбонларнинг аксарияти чўкиб кетган. Бошқалари эса кўчки, илон чақиши ва чақмоқ уришидан ҳалок бўлган.

Flood-affected people receive water-purifying tablets from volunteers in Jamalpur, Bangladesh, July 21, 2019

Батафсил:

Расмийларга кўра, жума куни Бангладешда муссон бўронлари оқибатида қурбонлар сони 100 нафардан ошиб кетган. 48 соат ичида 20 га яқин одам вафот этган. Қурбонларнинг аксарияти чўкиб кетган, аммо баъзилари кўчки, илон чақиши ва чақмоқ уришидан ҳалок бўлган. Бу ҳақда TRT WORLD агентлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, пайшанба куни шимолий Жамалпур вилоятида сув тошқини пайтида беш нафар қиз чўкиб кетган эди, деди туман маъмури Аҳмад Кабир. Уларнинг энг ёши олти ёшда эди.

Ҳимолайдан оқиб чиқадиган Браҳмапутра дарёси 10 июлдан бери кескин кўтарилиб Жамалпурда 1.2 миллион одам уйсиз қолган ва тошқинлардан азият чекган.

Ҳукумат 1975 йилда қайд қилишни бошлаган бўлса, ўтган ҳафта дарё энг юқори сатҳга кўтарилган.

Мименсинг ҳудудидаги олтита қишлоқ сув тошқинлари натижасида вайрон бўлиб, 2000 киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган, дейди тумани маъмури Мизанур Раҳмон.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг