Россияда коронавирусга чалинганлар сони 1000 нафардан ошди

0
2152
Фото: REUTERS/Sputnik/Alexey Druzhinin/Kremlin)

Жума кунига келиб Россияда коронавирус билан касалланганларнинг сони 1,036 нафарга етди ҳамда 4 киши ушбу касаллик қурбонига айланди. Ҳукумат давлатга қарашли меҳмонхоналар ва дам олиш масканларининг фаолиятини 28 мартдан 1 июнгача тўхтатиб туришни буюрди.

Президент Владимир Путин келгуси ҳафтани таътил ҳафтаси деб эълон қилди. Мамлакатнинг вирус авж олган ҳудуди Москвада шу ҳафта охирида озиқ-овқат ва дори-дармон дўконларидан ташқари барча кафелар, ресторан ва дўконлар 5 апрелгача ёпилади.

Россияда коронавирусга чалинганларнинг сони кўплаб Европа мамлакатларига қараганда анча паст. Аммо Москва мэри сешанба куни Путинга пойтахтдаги касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий рақамлардан анча юқори эканлигини айтган.

Москвадаги «Левада» маркази томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 59 фоизи расмий маълумотларга ишонмайдилар. Сўровномада иштирок этганларнинг йигирма тўрт фоизи «мутлақо» уларга ишонишмаган бўлса, 35 фоиз одамлар давлат маълум қилган рақамларга қисман ишонишларини айтишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг