Борис Жонсонда коронавирус анқиланди

0
1193
Манба: theins.ru

55 ёшли Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда у 27 март, жума куни ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

«Сўнгги 24 соат ичида мен енгил симптомларни ҳис қилдим, коронавирус учун тест ижобий бўлди. Ҳозир мен ўзимни изоляция қиляпман, лекин видео алоқа орқали ишлашда давом этаман. Биргаликда биз вирусни йўқ қиламиз » дейди бош вазир.

Аввалроқ, 23 март куни Жонсон янги коронавирус тарқалиши муносабати билан уч ҳафта муддатга карантин жорий этилганини эълон қилганди. Бош вазир вирус тарқалишига қарши курашиш учун кўпроқ иш қилиш вақти келганлигини айтиб, Британия фуқароларини уйда қолишга чақирди.

Worldometr маълумотларига кўра, 27 март куни Буюк Британияда 11 658 киши коронавирус юқтирган ва 578 киши вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг