Саудиядаги суверен жамғарма АҚШ ва Европада қулаган акцияларни сотиб олмоқда

0
2170
Фото: Bloomberg

Саудиядаги суверен жамғарма (Public Investment Fund, PIF) АҚШнинг етакчи компаниялари ва банкларининг миноритар улушларини коронавирус пандемияси шароитида акциялар нархларининг пасайиб кетишидан фойдаланиб сотиб олди. Бу ҳақда CNBC, АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа Комиссиясининг маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Саудия PIF комиссияга Boeing корпорациясидан 713,7 миллион доллар қийматдаги улушни, Citigroup дан 522 миллион долларлик қимматбаҳо қоғозларни ва Facebook нинг ҳам худди шунча миқдордаги улушини сотиб олганлиги тўғрисида хабар берган.

Саудия Арабистонининг суверен жамғармаси Disney акцияларига яна 495,8 миллион доллар, Bank of America акцияларига 487,6 миллион доллар сарфлади ва миллиардер Уоррен Баффетнинг Berkshire Hathaway жамғармасидан кичик улушни сотиб олди.

Апрель ойида, The Wall Street Journal нашрига кўра, Саудия Арабистонининг суверен жамғармаси шунингдек, Европанинг энергия компаниялари – Норвегиянинг Equinor, Англия-Голландия Royal Dutch Shell, Франциянинг Total ва Италиянинг Eni компанияларига умумий қиймати 1 миллиард долларга тенг бўлган қимматли қоғозларга сармоя киритган.

Bloomberg маълумотларига кўра, саудияликлар дунёдаги энг йирик компанияларнинг қимматли қоғозлар портфелини кўпайтириш учун 10 миллиард долларлик маржинал кредитларни жалб этиш борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Ар-Риёддагилар бозордаги вазият авиакомпанияларга, шунингдек, энергетика ва кўнгилочар компанияларга арзон сармоя киритиш учун яхши имконият деб ҳисоблашмоқда, деди апрель ойида фонд менежери Яссер ал-Румаян.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг