Польша вентилни буради: Россия газининг Германияга транзити деярли 2 баробар қулаб тушди

0
2023
Фото: Shutterstock

Европанинг газ бозоридаги муаммолар “Газпром” устига ёғилишда давом этмоқда.
Nord Stream 2 лойиҳасининг муваффақиятсизлигидан сўнг, Россия газини Европа Иттифоқига етказиб бериладиган асосий йўналиш – Польша орқали ўтадиган “Ямал-Эвропа” газ қувури зарба остига тушиб қолди. Бу йўналиш орқали йилига 33 миллиард кубометр газ ёки Европа Иттифоқига етказиб бериладиган газнинг бешдан бир қисми деганидир.

17 май, якшанба куни, 1990 йилларда Москва ва Варшава ўртасида тузилган тарихий транзит шартномаси муддати тугади. Энди буёғига Польшанинг Gaz System оператори насос нархини ошириш билан, ким ошди савдосида қувурлар ҳажмини ўйнатади.

Gaz System томонидан берилган маълумотларга кўра, янги қоидалар бўйича биринчи иш кунида етказиб бериш деярли 2 баравар пасайишга олиб келди: энг яқин кунда, 17 майда, ким ошди савдоси шартнома муддати тугашидан бир неча соат олдин бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, газ қувурининг Польша участкасидаги сиғими 58% га захираланган: мавжуд 38 миллион киловатт-соатнинг 22,5 миллион киловатт-соати Польша-Германия чегарасидаги Мальнов баланс пунктида захирага олинган.

Аввалроқ, шунга ўхшаш тарзда, газ қувурининг қувватлари 2020 йил учинчи чораги учун захираланган эди. Gaz System маьбуот котиби Ивона Доминякнинг сўзларига кўра, ким ошди савдосида газ қувурининг 80 фоиз мавжуд қуввати бронь қилиб қўйилган.

Май ойида Польшада янги Тармоқ кодекси кучга кирди. Унда ҳозирданоқ насос учун нархларнинг оширилиши киритиб қўйилган. Янги қоидаларнинг асосий мақсади, транзитдан келадиган даромадларни кўпайтиришдир, – дея аввалроқ Gaz System тушунтирган эди.

Транзит учун тўловлар нархининг ошиб кетиши, ҳозирда шундоқ ҳам пасйиб кетган газ нархидан азият чекаётган “Газпром” бюджетига зарар етказади. Апрель ойида Европа бозоридаги газ нархи ҳар минг кубометр учун 60 долларга тушиб кетшганди. Бу, масалан, Ленинград вилоятидан (63 доллар) ёки Россиянинг жанубий федерал округидан (67 доллар) ҳам пастроқ, дея таъкидлашмоқда “Сколково” энергетика Маркази мутахассислари. Шу билан бирга, экспортнинг ҳажми 20 фоизга тушиб кетди.

“Газпром” ўтган йилни 190 миллиард рубль миқдоридаги салбий пул оқими билан якунлаган эди – бу капитал қурилиш харажатлари операцион фаолиятдан тушган даромаддан ошиқ дегани.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг