Ўзбекистон безгакка қарши курашда ғалаба қилгани ҳақида хабар берди

0
1916

Безгак билан кассаланиш ва бу инфекциядан ўлим ҳолларининг кўрасткичи камайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мутахассислари кейинги икки йил давомида нишонланадиган ушбу хавф-хатарнинг тенденциясига қараб, касаллик билан курашиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш бўйича режа ишлаб чиқдилар. Унда асосий роль миллий ҳукуматларга берилади. Бу хақида БМТ янгиликлар маълумот бермоқда.

Ўтган йили безгакка чалинган холатлар ва бу инфекция оқибатида вафот этганларнинг 70 фоизи 10 таси Африка мамлакатларига ва Ҳиндистонга тўғри келган эди. Буларнинг баъзиларида безгак билан касалланиш олдинги йилларга қараганда анча секин пасайган. Ушбу тенденциянинг сабабларини таҳлил қилган ЖССТ, масалан, инфекцияни олдини олишнинг асосий воситаси ҳисобланган чивинлардан ҳимоя қиладиган тўрлар билан аҳолини таъминлаш ёмонлашганини таъкидлайди.

Аммо, баъзи хушхабарлар бор: Ўзбекистон, Жазоир ва Аргентина бу касалликка қарши тўлиқ ғалаба қозонди ва муваффақиятларини тасдиқлаш учун расмий равишда ЖССТга мурожаат қилди. 2018-йилда Парагвай сўнгги 45 йил ичида Америка минтақасининг безгакдан озод бўлган биринчи мамлакатга айланган эди. Ушбу касаллик билан боғлиқ барча инфекцияларнинг 4 фоизини ташкил этувчи Ҳиндистон, инфекцияни чорак қисмини камайтиришган хақида хабар бермоқда. Бу борада ривожланиш Эфиопия ва Покистонда ҳам сезилмоқда.

ЖССТ ҳукуматларни ва халқаро ҳамжамиятни безгакдан ўлимни камайтириш учун чоралар кўришга чақирмоқда. Янги режа жамоатчиликни билимини ошириш, касаллик билан курашиш бўйича ЖССТ тавсияларини амалга ошириш ва турли идораларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йилга қадар безгак касалликларини 40 фоизга камайтиришга интилади. Бугунги кундаги темплар билан бу вазифани бажариш мумкин эмас.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг