Украина таъминот линияларини нишонга олган пайтда Қримдаги Россия базасида портлашлар содир бўлди

0
440
Фото: reuters.com

Россия Москва томонидан аннексия қилинган Қримдаги ҳарбий базаларидан бирида содир этилган портлашлар учун диверсантларни айблади.

Россия расмийлари ва ахборот агентликлари маълумотларига кўра, сешанба куни Қрим яримороли шимолидаги ҳарбий базада ўқ-дорилар омборида содир бўлган портлашлар поездлар ҳаракатини тўхтатиб, ўша атрофдаги аҳоли ҳудудидан 2000 кишини эвакуация қилишга мажбур қилган.

Россия 2014 йилда аннексия қилган Қрим ярим ороли унинг Украина жанубидаги кучлари учун асосий таъминот йўли ва Қора денгиз флоти базаси ҳисобланади.

Донецк вилоятининг шарқий қисми губернатори Павел Кириленконинг айтишича, ўтган 24 соат ичида Россия кучларининг ўққа тутилиши натижасида икки тинч фуқаро ҳалок бўлган, етти нафари яраланган.

МАНБА

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг