Саудияда коронавирус бошланганидан бери Умрага келган 450 минг киши уйга жўнатиб юборилди

0
1981
Фото: AFP

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигининг маълум қилишича, коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Қиролликка Умра учун келган 450 минг кишининг ўз мамлакатига қайтишига ёрдам берилди.

Беш кунлик ҳайит байрами давомида Қиролликдан 60 минг киши махсус рейслар билан уйларига жўнаб кетди. Бу Саудияда 15 мартда халқаро рейслар тўхтатилгандан кейинги биринчи шундай операция бўлди.

Коронавирус пандемияси сабабли Қиролликда қолиб кетган 1500 нафар мусулмонлар Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари билан ҳамкорликда апрель ойида ўз мамлакатларига жўнаб кетишган.

Шунингдек, Ҳаж ва Умра вазирлиги кўмагида яна 40 минг киши ибодатларини якунлашлари учун Мадинадан Макка олиб келинган. Ушбу вазирлик халқаро парвозлар тўхтатилгани туфайли уйига кетолмаган 2000 кишини ҳам жой билан таъминлаган.

Саудия Арабистонида Умра ибодатлари ҳамда халқаро парвозларнинг тўхтатилиши номаълум муддатгача давом этади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг