Ал-Ақсо масжиди 31 май куни очилади

0
2075
Фото: www.arabnews.com

Ислом дунёсидаги муқаддас жойлардан бири бўлган Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди 31 май куни намозхонлар учун очилади.

Бу масжид ҳам коронавирус туфайли икки ойдан кўпроқ муддат давомида ёпиқ бўлганди.

Исломий вақф ташкилоти аъзоси Ҳалил Ассалининг айтишича, Ал-Ақсо масжидига келувчи мусулмонлар Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бир қатор хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари керак бўлади.

Аммо, қоидалар жорий этилган бўлсада расмийлар, масжидда одамлар тўлиб-тошишидан хавотирга тушмоқдалар.

“Биз вақф ташкилоти қўриқчиларига масжид ҳудуди, хусусан дарвозалар олдида одамлар жуда кўпайиб кетмаслигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар бердик” дейди Ассали.

Ал-Ақсога якшанба кунги бомдод намозига жуда кўплаб одамлар келиши кутилмоқда. Ал-Ақсонинг реставрацияси учун тузилган фонд раҳбари Васфи Ҳошимий масжидда одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.

“Ал-Ақсонинг барча ҳудуди дезинфекция қилинди ва одамлар ибодат пайтида бир бирларидан масофа сақлашлари учун айлана шаклидаги чегаралар чизилди” дейди Ҳошимий.

Ушбу масжидга келган намозхонлар ижтимоий масофаланишдан ташқари юз ниқоблари ва қўлқоп тақишлари ҳамда ўзлари билан бирга жойнамоз олиб келишлари керак бўлади.

Маълумот учун, Фаластинда ҳозиргача 435 кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва уч киши вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг