Foreign Policy: Эронга қарши киберҳужумлар катта хавфларни келтириб чиқаради

0
1729

АҚШнинг Эронга қарши киберҳужумлари катта хавфлар билан боғлиқ ва киберфазони ҳарбийлаштириш жараёнининг кучайишига олиб келади, деб айтди журналист Элиас Гролл «The Foreign Policy» мақоласида.

“Икки жиҳат бор. Бир томондан, АҚШнинг улкан рақамли иқтисодиёти хуружларга дуч келиши мумкин. Бошқа томондан, Вашингтон халқаро рақамли иқтисодиётни янги таҳдид турларига дучор қилиб, кибер қуролдан фойдаланиш имкониятини пасайтиради”, деди Гролл.
Драгос хавфсизлик хизматлари вице-президенти, илгари НСАда разведка бўйича катта таҳлилчи лавозимини эгаллаб турган Серхио Калтагироне ҳар бир янги киберҳужум Пандоранинг қутисини янада кўпроқ очишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг нефт инфратузилмаси ҳужумга учради, бу эса нефт қазиб олишнинг кескин пасайишига олиб келди. Ямандаги Ҳусийлар ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммаларига олганлар.

Саудия Арабистони ва Америка Қўшма Штатларида Эрон ҳужумни ташкиллаштиришда қатнашгани мумкинлиги эълон қилинди. Теҳрон Саудия Арабистонидаги нефт заводларига қилинган ҳужумларга алоқадорлигини қатъиян рад этади.

Олдинроқ АҚШ маъмурияти Эроннинг компьютер тизимларига қарши киберҳужумларга рухсат бергани, улар Форс кўрфазида нефт танкерларини тортиб олишни ташкиллаштириш учун ишлатилгани ҳақида хабар берилганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг