Дунё аҳолисининг ярми учун ҳожатхоналар ҳали ҳам ҳашаматли.

0
1794

Дунё аҳолисининг қарийб 60 фоизи  уйида ҳожатхонага эга эмас ёки асосий санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган ҳожатхоналардан фойдаланишади. Бу хақида душанба куни БМТда, бешинчи марта ўтказилаётган Жаҳон ҳожатхона куни муносабати билан эслатилди,- дея хабар беради БМТ Янгиликлари.

Жаҳон ҳамжамияти, 2015 йилда дунё раҳбарлари томонидан яқин 15 йил ичида қабул қилган, 17 та барқарор ривожланиш мақсадларнинг 6 тасида кўзланган вазифаларни барчасини бажаришга муваффақ бўлмади. Мақсадлар қаторида «етарли санитария ва гигиена воситалари учун универсал ва тенг ҳуқуқдан фойдаланишни таъминлаш ва хотин-қизлар ҳамда ночор ҳолатларда бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига алоҳида эътибор бериш» вазифаларини бажариш киритилган.

Бугунги кунга келиб, статистика қувонарли даражада эмас: дунё миқёсида етарли санитария шароитларига эга бўлмаган 4,5 миллиард одам бор ва 892 миллион киши ҳали ҳам эҳтиёжни очиқ ҳавода қондиришга мажбур бўлмоқда. Бутун дунёдаги мактабларнинг учдан бирида ҳеч қандай ҳожатхона йўқ ва 900 миллион ўқувчи ҳожатхонага бориб, қўлларини юва олмайди, бу эса касалликларнинг тарқалишига олиб келади. Буларнинг барчаси инсон саломатлиги, қадр-қиммати ва хавфсизлиги, атроф-муҳит ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

Кўпгина мамлакатларда ҳожатхоналар йўқлиги туфайли, пана жойлар ёки ўрмонзорларга эҳтиёжини қондириш учун кирган хотин-қизлар жинсий зўрлашларга дуч келган холатлар кузатилган. Мактабда ҳеч қандай ҳожатхона бўлмаса, болалар, айниқса, қизлар мактабда уялганидан ҳам келишмайди. Кўпчилик учун мактаб нафақат таълим олиш муассасаси, балки оддий овқатланиш мумкин бўлган ягона жойдир.

Бу йил Бутунжаҳон ҳожатхона куни «Табиат чақирганда, биз тинглашимиз керак» шиори остида ўтказилмоқда. БМТ санитария муаммосига ечим топиш учун жиддий изланишга чақиради ва бундай ечимлар атроф муҳит учун фойдали бўлиши мумкин: масалан, қайта ишланган чиқиндиларни ўғит сифатида ишлатиш, шунингдек, инсоният саломатлигига таҳдид солувчи нажаслар сув объектларини ифлослантирмаслиги учун зарур бўлган сувни тозалаш ва фильтрлаш тизимларини яратиш керак бўлади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг