Подшоҳ Салмон Қошиқчининг ўлдирилишига эътиборсизлик қилгани учун танқид қилинди

0
1933

Саудия Арабистонининг келгуси йиллардаги устувор йўналишлари ҳақида подшоҳ  Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауднинг миллатга қарата қилган мурожаатида, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг  алоқаси бўлган журналист Жамол Қошиқчининг қотиллигини эслатиб ўтмади.

«Подшоҳ шаҳзода Муҳаммадга устига ёғдирилган нафратларни эслатиб ўтмади ва фақатгина шаҳзодага Саудия ёшларининг салоҳиятини ривожлантиришга эътибор қаратишни маслаҳат берганини айтди», деб ёзади Associated Press.

Эслатиб ўтамиз, Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистони Бош консулхонасида ўлдирилган.

The Washington Post  газетаси яқинда Марказий разведка бошқармаси маълумотига таяниб хабар беришича, журналистни йўқ қилиш ҳақидаги буйруқни бевосита Шаҳзода Муҳаммад бин Салмон томонидан берилганлиги айтилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг