Жума куни Гибралтар полицияси ўтган ҳафта Сурияга нефт етказиб беришда Европанинг санкцияларини бузганликда айбланиб қўлга олинган Эронга тегишли Grace 1 танкерининг барча экипаж аъзолари гаров эвазига озод этди. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Полиция баёнотида айтилишича, барча экипаж аъзолари учун шартларга кўра гаров пули берилади. У бошқа ҳеч қандай кўрсатма бермади, аммо тергов давом этаётганлигини ва Grace 1портда ушлаб турилишини айтди.