Марказий Осиёдаги тўртинчи ҳокимият «бешинчи устун» бўлоладими?

0
2220
Манба: http://www.rosbalt.ru

Қўшма Штатлар Марказий Осиёда «садоқатли» журналистларни тайёрламоқда. Бу вазифа осон эмас, лекин бунга Туркманистон президентининг ўзини аҳмоқона тутиши катта ёрдам беради.

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги ва Давлат департаменти, Вашингтонга содиқ бўлган, бешта Марказий Осиё давлатларида тележурналистларни аниқлашга қаратилган махсус ахборот кампаниясини ўтказиш бўйича тадбирларни якунламоқдалар. STAN RADARга кўра, нафақат тележурналистлар, балки улар билан бир қаторда, тегишли соҳадаги бошқарувчиларни ҳам тайёрламоқдалар. Юқоридаги ташкилотлар Америка Қўшма Штатларида, уларни проффесионал даражада тайёрлаш учун тренинглар ташкил этишмоқда.

Давлат Департаменти Марказий Осиё мамлакатларида «Замонавий янгликлар студияси» дастурида иштирок этиш учун потенциал қизиққан гуруҳларга таклифнома жўнатди ва АҚШ элчихоналари ходимлари Қўшма Штатларда амалиёт ўтадиган махсус шахсларни аниқлаб олишда «ёрдам бериш» га тўғри келади.

Қайд этиш керакки, ўқув курсларига Давлат Департаменти ходимлари, «Америка психологик амалиётлар бўйича мутахассислар ва малакали психологлар командаси » жалб этилган. «Шубҳасиз», – деб ёзади нашр, – «бундай учрашувларда Қўшма Штатлар сиёсатига бўлган садоқат даражаси аниқланади, «стажёрлар» махсус қайта ишловдан ўтказилади». Нимагадир ушбу тадбир «АҚШ Марказий Қўмондонлигининг махсус моддаси ҳисобидан молиялаштирилмоқда». STAN RADARнинг фикрича, «мазкур факт бироз шубҳали ва маълум маънода фикрлашга ундайди».

Ва ростдан ҳам, шбуҳалантиради- яна ошкора. Бироқ, бу масала бўйича фикрлар яна тўлдирилиши мумкин, хусусан, Марказий Осиё республикаларининг (ва озми-кўпми даражада уларнинг барчаси авторитар) қайси бири ўз журналистларини Қўшма Штатларга қўйиб юбориши мумкин? Ваҳоланки, у ерда Марказий Осиё ҳукуматлари мафкурасига қарама-қарши бўлган образда фикрлайдиган ва харакатланадиган қилиб улар «тайёрлашади».

Айтайлик, агар Қирғизистон ўз журналистларини «малакали тайёргарлик» курсларига қўйиб юборса ҳам, масалан, Туркманистонда бундай бўлиши мумкин эмас: бу ерда фуқароларининг чет элга чиқиб кетмаслиги учун имкони бўлган барча тўсиқлар қурилади. Ҳеч қандай тушунтиришларсиз ҳар қандай кишини самолёт трапидан тушриб қолдиришлари мумкин. Олис ва «зарарли» йўналишлар уёқда турсин, ҳукумат ҳатто фуқароларини қўшни Ўзбекистонга кетишига тўсқинлик қилади.

«Туркманистон Хроникаси» газетасида ёзилишича, июнь ойида қайта очилиши керак бўлган «Туркманистон ҳаво йўллари» рейсларининг Германия ва Буюк Британияга қатновлари Давлат авиакомпанияси режа-жадвалидан яна ўчиб кетган. Таъкидланишича, Европа Иттифоқи ҳудудига рейслар февраль ойида хавфсизлик нуқтаи назари сабаби билан тўхтатилган.

Шунга қарамай, айни пайтда, одамлар турли ҳийлаларни ишлатиб- тўғри ёки сохта баҳоналар билан мамлакатни тарк этишмоқда. «Азатлық» радиосининг маълумотларига кўра, сўнгги ўн йил ичида Туркманистондан деярли 2 миллион киши чиқиб кетган ва бу аҳолисининг учдан бир қисми бўлиб: кимдир кўчиб кетган, яъни бутунлай чиқиб кетган, кимдир бошқа мамлакатда иш топган. Одатда, бундай «омадли» кишилар қайтиб келишмайди. Хуллас, мустақил манбаларга кўра, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов айтганидек «Гуллаб-яшнаётган мамлакат» Туркманистонда, озми-кўпми, бугунги кунда қарийб уч миллиондан ортиқ одам яшаб келмоқда.

Туркманларнинг ташқи дунё билан алоқалари фақатгина норасмий равишдаги тақиқлари билан чекланиб қолмаган. Хавфсизлик кучлари томонидан меҳнат мигрантларининг қариндошларига тегишли бўлган мобиль телефонлари ёки SIM-карталари – «текшириш» учун тортиб олинса, ҳукумат томонидан эса «терроризмга қарши кураш мақсадида» интернет блокировка қилинади. Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган CAIGF – интернетни бошқариш бўйича IV Марказий Осиё форумида таъкидланганидек, интернет ресурсларини блокировкалаш, гарчи бу Қозоғистон ва Қирғизистонда кам қўлланилсада, Марказий Осиё давлатлари учун янги чиққан «мева» эмас. Аммо интернет кескин назорат остида бўлган Туркманистондан, форумга таклифнома жўнатилганлигига қарамай, вакиллар қатнашмади.

Биринчидан, Туркманистон расмийларини танқид қилишда айбланган барча сайтлар блокланган ва бунга, хусусан, Ғарбда бепарво қарашмайди. Facebook, Twitter, ВКонтакте, Одноклассникига, YouTube, шунингдек WhatsApp, Wechat, Viber ва бошқалардан аллақачон фойдаланиш имкони мавжуд эмас. Бунга ўхшаш ҳолат Тожикистондаги интернет-ресурслар ва мобиль иловаларда ҳам кузатиш мумкин. Бундан ташқари, Туркманистон Марказий Осиёда «замонавий қуллик» деб ном олган одамларнинг сони бўйича етакчига айланди. Глобал қуллик индекси – 2018 экспертларининг фикрига кўра, республикада ҳар 1000 киши учун 11 та «қул» тўғри келар экан.

Умуман, Марказий Осиё ва Мўғулистонда 397 минг нафар ҳақиқий қуллар мавжудлиги ҳисоблаб чиқилган. Бундай одамлар қаторига зўравонлик, мажбурлаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, алдаб ишлатилган, меҳнати учун ҳақ тўланмаган, паспортини олиб қўйиш орқали бошқалар томонидан эксплуатация қилинганлар киради.

Мажбурлаш хақида гапирганда, албатта у бевосита қулдорлик билан боғлиқ эмас, лекин бу инсон ҳуқуқлари очиқ-ойдин бузилиши ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан дарак беради. Ўрта мактаб ўқувчилари учун формаларни тикиш учун мўлжалланган мато билан боғлиқ воқеа аллақачон резонанс беришга улгурган. Ушбу яшил мато ва жуда паст сифатдаги мато, мактаб ўқувчиларига мажбуран тиқиштирилган. Унинг баҳоси бозорда шу каби маҳсулотнинг нархидан 25% кўпроқ. Аммо мактабда уни сотиб олмай кўрингчи! Ҳа, яна байрамона кийим ва спорт кийимларини қўшмаганда. Бошқача қилиб айтганда, сотиб олишнинг муқобил жойи ва арзонлари мавжуд, аммо ундан фойдаланиш мумкин эмас.

Бугунги Туркманистонда қора кўзойнак тақиш мумкин эмас, мўйлов ёки соқолни ўстириш ҳам мумкин эмас – бундай кўринишлар фақат давлат байрамларида иштирок этадиган оқсоқолларга ижозат берилган. Ёш ва ўрта ёшдаги одамлар учун булар ман этилган. «Азатлық» радиостанциясида, юзида «ўсадиган туклар»ни назорат қилувчи расмий ҳужжат мавужуд экан. Ҳолат ҳатто кулгили даражага бориб етган: «Туркманфильм» директори, президент Бердимухаммедовнинг «Туркманистон- Буюк Ипак йўлининг юраги» номли китобига асосланган тарихий бадиий фильмни суратга олиши муносабати билан маҳаллий актёрлардан бирига соқол ва мўйлов қўйиш учун расмий рухсатнома берган.

Туркман етакчисининг ёзувчилик қобилияти ҳақиқатан ҳам чексиз кўринади. Турли мавзуларда – шифобахш ўсимликлардан, отшуносликгача бўлган элликга яқин китоб нашр этганидан сўнг, у алабай номли -Марказий Осиё итлари хақидаги китобни ёзишга ўтирди. У шундай бир итнинг боласини Россия президенти Владимир Путин, иккинчисини эса бош вазир Дмитрий Медведевга хадя қилган эди. Бердимуҳаммедовнинг ёзувчлик «инъоми» устидан Туркманистонда, албатта, яширинча «ўзларининг орасидагина» кулишади. Аммо омма олдида уни масжидларда ҳам номларини зикр қила бошладилар.

Юқорида зикр этилганларни ташқи «душман овози» хабар бермоқда ва булар «оддий туркманлар» томонидан тасдиқланмоқда, яъни Ашхабоддаги жума намози давомида имомлар фуқароларни Президент Бердимухамедовни севиб, унинг саломатлиги ва узоқ умр кўриш учун дуо қилишга чақирмоқдалар. Шу билан бирга, президент душманларига қарши дуоибадлар ҳам қўшилган.

Юмшоқроқ сўз билан айтганда, мўжизали туркман ҳаётини ва дунёвий ҳаётини ҳамда руҳоний ҳаётини- аслида буни хаёт деб бўлмасада, инобатга олмаса бўлмаса керак. Халқ безовталанган, аммо ҳокимият олдидаги қўрқуви, эҳтимол, ғазабдан ҳам кучли бўлса керак. Шунинг учун, АҚШ ўзининг Марказий Осиёдаги “садоқатли” журналистларни тайёрлаш дастури билан, аниқ нуқтасига текизди. Америкага «эркинликлари» билан содиқ бўлганлар ва ўз навбатида содиқ бўлмаганлар эса эркинликни яратиб беролмаган туркман хукуматига қолади.

Албатта, яқин келажакда Туркманистон журналистлари Америкада тренинг ўташи амри маҳол ва улар Вашингтоннинг мафкурасини ўз уйларида ўтказишолмайдилар. Ўзи нима учун керак шу? Уларнинг ўрнига бу ишларни Бердимуҳаммедовнинг ўзи амалга ошириб, ўз халқини ўзига қарши қўзғатиб, ўз эркинлигини Америка Қўшма Штатларининг «эркинлиги» билан қиёслашади, ҳатто бу Қирғизистон инқилобий қўзғолондан ҳам осон бўлади. Туркманистон, албатта, Қирғизистон эмас. Бироқ, «сув тошни тешади» ва Қўшма Штатларнинг қатъийлиги бор.

Муаллиф: Ирина Джорбенадзе

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг