Саудияликлар Рамазоннинг охирги кунларини нишонлаш муносабати билан мусулмон дунёсида зиддиятларни келтириб чиқарди

0
9869
Манба: morningstaronline.co.uk/Nirupam Sarker/Creative Commons

Саудия Арабистонининг 2019 йил Рамазон байрамини нишонлаш тўғрисидаги қарори бутун дунёдаги мусулмонлар ўртасида зиддиятларни келтириб чиқарди ва кўплаб мамлакатлар, муқаддас ойнинг яна бир кун давом этишини эълон қилди. Бу хақда Британиянинг Morning Star газетаси расмий сайти хабар бермоқда.

Ийд ал-Фитр байрами олимлар томонидан янги ой кўрилганда бошланади,2019 йил 3 июнь куни Саудия расмийларига кўра, қуёш ботганидан кейин бир неча дақиқадан сўнг янги ой кўрилганлигини тасдиқланган.

Лекин астрономик маълумотларга кўра, амалиётда шу куни Ернинг исталган нуқтасидан янги ойни кўришнинг имконияти бўлмаган ва бу Саудия уламоларига бўлган ишончни шубҳа остига қўйган.

Саудия Арабистонининг қўшниси ҳисобланган Мисрнинг баёнотига кўра, у ерда ҳам янги ойни кўриш имконияти бўлмаган ва мусулмонлар эртасига рўза тутишлари хақида баёнот берилган.

Миср муфтийси Шавқи Алломанинг фатвоси катта аҳамиятга эга бўлиб, Қоҳирадаги Ал-Азҳар масжиди сунний мазҳабидагилар учун асосий илм маскани ҳисобланади.

Бошқа йирик ва мусулмонлар кўп яшайдиган Покистон ва Индонезия каби мамлакатлар ҳам, шунингдек, Ийидни нишонлашда Саудия Арабистони кузатиши билан келишолмаслигини билдиришган ва улар ҳам бир кун кечроқ Ийидни нишонлашди.

Ой тақвми бўйича мунозара, шунингдек, Британиядаги масжидлар ўртасида ҳам бўлинишга олиб келган.

Лондондаги масжидлар ва ислом марказларини мувофиқлаштириш қўмитаси Саудия Арабистонида ойнинг кузатуви натижаларига эргашишди.

Аммо Бирмингемнинг марказий масжиди ва бошқа бир қанча машҳур ибодатхоналар чоршанба куни байрамни нишонлашлари ҳақида маълум қилишди.

Бахс-мунозаралар, ўша куни кечқурун оммавий равишда ойни кузатишни ташкил этган, Янги Ярим Ой жамиятининг астрономи Имом Аҳмадни ҳам таажублантирди.

У, Саудия Арабистонида шу куни ойни кузатиш «имконсиз» бўлгани ҳақида ва бундай белгиланиш «янги жаҳон рекорди» бўлишини айтга.

Жаноб Аҳмад, саудияликлар баёнотига таянмасдан, ислом аънаналарини тарғиб қилиш мақсадида, маҳаллий ой кузатувларидан фойдаланиб, Рамазон бошланишини ва якунланишини кузатиб бориш учун, Британия Қироллигининг расадхонаси билан бирга иш олиб боради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг