Хориждаги меҳнат мигрантларига моддий ёрдам берилади

0
1135
Фото: https://t.me/migratsiyaagentligi

Бугнги кунда кўплаб Ўзбекистон фуқаролари хорижий мамлакатларда меҳнат қилиш учун Ватанларидан олисдан қолиб кетмоқда. Ўтган йилидан бери дунё бўйлаб давом этиб келаётган пандемия шароитида хорижда ҳалол ризқ илинжида юрган мигрантларнинг ҳам аҳволини қийинлаштириб қўйди. Иш ўринлари ёпилиб, корхоналарнинг тўхтаб қолиши, чегараларнинг ёпилиб қолиши оқибатида уйига қайтиб келиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди.

Ўшандай пайтларда ҳар қандай мамлакат энг аввало ўз фуқароларининг саломатлиги ва ҳаёти билан қайғуриши табиий холат. Аммо шундай бўлсада, айрим ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар қийин вазиятга тушиб қолган хорижликларга ўз ёрдамларини кўрсатиб келаётганлигини ҳам эътироф этиш керак.

Шундай бўлсада, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ҳар қайси мамлакат дастлаб ўз фуқароларининг хавфсизлигини ўйлаб, ўз муаммосини ҳал этиб бўлгач, кейин хорижий фуқароларга эътибор қаратиши мумкин.

Бугун сир эмаски, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг деярли барча нуқталарида мавжуд бўлиб, аксарияти меҳнат мигранти сифатида фаолият олиб боришмоқда. Ўша ерларда ишлаб топган пулларини мунтазам равишда уйларига-Ўзбекистонга жўнатиб, маълум бир жиҳатдан мамлакатга хорижий валюталар кириб келишида ўз ҳиссасини қўшиб келишмоқда. Демак, оғир вазиятга тушиб қолганда ҳалол меҳнат қилиб юрган фуқароларимизга Давлат томонидан ёрдам берилиши адолатдан бўлади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хориждаги меҳнат мигрантларига моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар балки ушбу мулоҳазаларимизни тасдиғидир.

Хусусан, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги пандемия шароитида хорижий мамлакатларда оғир аҳволга тушиб қолган меҳнат мигрантларига ёрдам бериш мақсадида #BIRGAMIZ лойиҳаси фаолият юритиши ҳақида маълум қилинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари сотиб олиш учун бир марталик моддий ёрдам ажратиш имконияти мавжудлиги айтилмоқда.

Моддий ёрдамга эҳтиёжи бўлган фуқаролар www.birgamiz.com платформаси орқали шахси ва меҳнат мигрантлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин, дейилади хабарда.

Хориждаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қуйидаги телефон ва тармоқлар орқали батафсил маълумот олишлари мумкин:

☎️ (71) 202-33-55 (55), 1282
@info_2332400
https://www.facebook.com/birgamiz

 

 

 

 

USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб -қувватлаш лойиҳаси доирасида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг