Каталония 2019 йилда ҳам мустақиллик ғоясидан воз кечмайди

0
1818

Бундай тилакларни каталонияликлар жамоатчилик кенгаши раиси билдириб ўтди, деб хабар беради Анадолу.

Каталонияликларнинг жамоатчилик кенгаши раиси Ким Торра 2019 йилда мустақиллик тарафдорларини бирлаштириш ва адолатсизликка қарши курашишга чақирди. Торр ўзининг Янги йил табригида каталонликлар телевидениесининг эфирида бундай тилакни билдириб ўтди.

Каталоняликларнинг жамоатчилик кенгаши раҳбари 2019-йил адолатни тиклаш ва Испаниянинг босими остидан озод этилиш йили бўлишига умид билдирди.

«Каталония ҳеч қачон мустақил бўлиш истагидан воз кечмайди ва бу масалани тинч ва демократик йўл билан ҳал этишда собит бўлади», – дейди Торра.

Каталонияликларнинг жамоатчилик кенгаши раҳбари, Испания Бош вазири Педро Санчесни «жасоратли, ишончли ва ҳаққоний мулоқот» бошлашга чақирди.

Бундан ташқари, Торра халқаро ҳамжамияни Каталония масаласини ҳал қилишда воситачилик қилишга чақирди.

20 декабрь куни Испания Бош вазири ва Социалистик Ишчилар партияси раҳбари Педро Санчес, каталонияликларнинг жамоатчилик кенгаши раиси Ким Торра билан учрашди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг