Швецияда тўққиз киши авиаҳалокат қурбонига айланди

0
829
Фото:bbc.com

Швециянинг Эребру шаҳрида авиҳалокат юз берди. Натижада самолёт бортидаги саккиз нафар йўловчи ва учувчи қурбон бўлган. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Тахминларга кўра, ҳалокат самолёт кўтарилаётганда содир бўлган.
Швеция Бош вазири Стефан Лёвен ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.

Маълум бўлишича, парашют билан сакраш учун мўлжалланган самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг дарҳол қулаб тушган.
Эслатиб ўтамиз, Швецияда 2019 йилда ҳам худди шундай ҳодиса юз берган эди. Ўшанда тўққиз киши қурбон бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг