Европа Иттифоқи Буюк Британиядан 47,5 миллиард евро талаб қилмоқда

0
877
Фото:reuters.com

Европа Иттифоқи Буюк Британиядан иттифоқ таркибидан чиқиши учун 47,5 миллиард евро талаб қилмоқда, дея хабар берди Reuters агентлиги.
ЕИнинг ҳисоб-китобларига кўра, Буюк Британия ҳамжамиятни тарк этиши учун Брюсселга 47,5 миллиард евро (56,2 миллиард доллар) тўлаши керак. Бу ҳақда Ирландиянинг RТЕ телеканали иттифоқнинг 2020 йилги консолидацияланган бюджети тўғрисидаги дастлабки ҳисоботга асосланиб маълум қилди.

Гап Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши тўғрисидаги шартноманинг 140-143-моддаларини амалга ошириш ҳақида кетмоқда. Унда таъкидланишича, 2020 йил 31 декабрдан бошлаб Лондон қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш учун Британия жамоатчилиги бюджетидан ажратилган маблағларнинг бир қисмини ЕИга қайтариши шарт.

Бундан ташқари, Британия томонидан имзоланган шартномада Европа Иттифоқи расмийларига суғурта ва пенсия тўловлари амалга оширилади.
Энди бу маблағ Европа Ҳисоб палатаси томонидан ноябрь ойида тасдиқланиши режалаштирилган.

Телеканал маълумотларига кўра, Лондон келгуси йилда ЕИга 6,8 миллиард евро миқдоридаги биринчи траншни юбориш мажбуриятини олган.
Умуман олганда, Brexit шартномаси бўйича тўловлар бир неча ўн йилликларга бўлинади. Буюк Британия 2020 йил 1 февралга ўтар кечаси, узоқ йиллик музокаралардан сўнг ЕИдан чиқди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг