Бангладешнинг Рупгандж шаҳрида шарбат, макарон ва ширинликлар ишлаб чиқарадиган “Hashem Food and Beverage” фабрикасида катта ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 52 киши ҳалок бўлган, дея хабар берди BCC News.
Маълумотларга кўра, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Боиси, кучли тутун ортидан кўпчиликни топиб бўлмаяпти.
Заводда кўплаб пластик идишлар ва кимёвий таркибий қисмлар бўлгани ёнғинни тезлаштириб юборган.
Dhaka Tribune газетасининг ёзишича, элликга яқин одам жароҳат олган.
Тирик қолган ишчилар ва бедарак йўқолганларнинг яқинлари журналистларга бино ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслигини айтган.