16 ноябрда Туркия мудофаа саноати раҳбари Исмоил Демир Россиядан сотиб олинган С-400 ракеталарга қарши мудофаа тизими ҳақида фикр билдириб, шундай деди: ”Биз уларни ишлатиш учун сотиб олдик, сақлаш учун эмас. Бу мудофаа тизими бизга керак эди ва биз унга кўп маблағ сарфладик”.
Демирнинг таъкидлашича, Туркия С-400 мудофаа тизимини ишлатиш учун ўз кадрларини тайёрламоқда. Бу эса ушбу қуролларни ишга тушириш учун Россиядан ҳарбий соҳадаги мутахассислар келмаслигини билдиради.
14 ноябрь куни Вашингтонда Эрдоған ва Трамп ўзаро кучайиб бораётган келишмовчиликларни бартараф этиш учун музокаралар олиб боришди. Бу музокараларда Суриядаги вазиятдан тортиб, Туркиянинг С-400 мудофаа тизимларини сотиб олгани учун санкциялар жорий этлишигача бўлган мавзулар муҳокама қилинди. Трамп Эрдўғанни бу тизимдан воз кечишга чақирганига қарамай, Туркия президенти бунга рози бўлмади. Аммо, Эрдўған АҚШнинг Патриот мудофаа қуролларини сотиб олишни хоҳлаётганини маълум қилди.