Суриядаги уруш бўйича тарафлар икки кун давомида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда яна учрашадилар. БМТ музокараларни Сурия урушига чек қўйиш учун энг самарали мулоқот деб атади.
Бироқ, 2017 йилдан бери ўтган музокараларнинг 12 та туридан сўнг ҳам вазият деярли ўзгармаган.
Эрон, Россия ва Туркия музокараларнинг асосий ташкилотчиларидир.
БМТ ва Иордания кузатувчи сифатида иштирок этишади
Ливан ва Ироқ эса биринчи марта музокараларга қўшилишмоқда.
Остонадаги ҳозирги музокаралар 3 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Идлиб минтақасига қаратилган. Таъкидланишича, провинсия энг кўп зарар кўрган ва исёнчиларнинг сўнгги таянчи ҳисобланади.