Шанба куни эрта тонгда Копенгагендаги полиция участкасида портлаш юз берди. Портлаш ҳолатлари тўрт кун ичида Дания пойтахтида иккинчи марта юз бермоқда. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Дания Полициясининг Тwitterдаги хабарига кўра, Норребро шаҳридаги станция яқинида содир бўлган портлашда ҳеч ким жабрланмаган.
Эслатиб ўтиш жоизки, Сешанба куни Дания солиқ агентлиги идораси олдида содир бўлган портлашда бир киши енгил жароҳатланган эди. Полиция вазиятни бу қасддан қилинган ҳужум деб таъкидлаган.
Полиция Reuters агентига икки портлашнинг алоқаси бор ёки йўқлигини айтиш учун ҳали эрта эканлигини ва бу ҳақида тезкор изоҳлар бера олмаслигини айтди.
Ekstra Bladetга кўра, Полиция портлаш содир бўлган жойда ишлаётган одамни қидирмоқда.
Таъкидлаб ўтиш керак, 5.7 миллион аҳолиси бўлган, хавфсизлик ва ижтимоий бағрикенглик обрўси билан фахрланадиган кичик шимолий мамлакатда аслида жиддий хуружлар ёки зўравонликлар кам учрайди.