Сомалида ҳарбий базага ҳужум қилинди. Камида саккиз киши ҳалок бўлган

0
1298
Фото: REUTERS/Feisal Omar

8 август шанба куни Сомали пойтахти Могадишудаги ҳарбий базада портлашлар содир этилди. Оқибатда, камида 8 киши ҳалок бўлди ва 14 киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни Ал Шабаб жангари гуруҳи ўз бўйнига олди.

“Биз қўрққанимиздан ичкарига югуриб кириб кетдик. Портлашдан ҳеч қанча вақт ўтмай қонга беланган кўплаб аскарларни йиғиб олишаётганларини кўрдим. Уларнинг ҳаммаси ўлганмиди ёки йўқ, буниси менга қоронғу” дейди Могадишудаги ҳарбий база яқинида яшовчи аёл.

Сомали армияси офицери Абдуллоҳ Маҳмуд бу портлаш ҳужум бўлганини айтди.

“Бу худкуш портлатишлари (ўзини ўзи портлатиш) бўлгани ҳақиқатга яқин. Мен ҳозирда қурбонларнинг жасадларини олиб кетяпман” деган Маҳмуд.

Ушбу ҳужумни ўзи уюштирганини тан олган Ал Шабаб гуруҳининг матбуот котиби Абдуазиз Абу Мусаб шундай баёнот берди:

“Биз Могадишудаги катта ҳарбий базага операцияни муваффақиятли амалга оширдик. Душманнинг аскарлари ўлдирилди ва жароҳатланди, ҳарбий машиналари йўқ қилинди.”

Сомалида 1991 йилда ҳудудий ҳарбий бошлиқлар мамлакат раҳбари Сиад Баррени тахтдан ағдаришган ва бири-бирлари билан урушишни бошлашганди. Шундан бери мамлакатда нотинчликлар давом этиб келмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг