Масжид ўрнида бутхона: Ҳиндистон ўзининг мусулмон бўлган фуқароларини таҳқирлаш ва уларни йўқ қилиш ҳаракатларини давом эттирмоқда

0
2614
Фото: Sanjay Kanojia/AFP via Getty Images

5 август чоршанба куни Катта Рам бутхонасининг расмлари АҚШнинг Times Square майдонидаги реклама пештахталарида порлади. Унда, Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Модининг ушбу бутхонага пойдевор қўяётгани ҳам намойиш этилди.

Ҳиндистоннинг миллатчи ҳукумати Бобур масжидини бузиб, мазкур бутхонани қуришмоқда. Бобур масжиди Уттар Прадеш штатидаги муҳим масжидлардан бири ҳисобланарди.

Шунингдек, Ҳиндистон 7 миллион киши яшайдиган Жамму ва Кашмир ҳудудининг автономлик мақомини бекор қилган сана ҳам 5 август бўлганди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчиларнинг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этиб, бу ерда ҳарбийлар қўл остида золимларча бошқарилади.

Ҳиндистон ҳукумати ўзи шундоқ ҳам минглаб ёшлар асоссиз равишда қамалган ва журналистлар цензурага учраб турган Жамму ва Кашмирда чоршанбадан бошлаб яна комендантлик соати жорий қилди.

5 август Ҳиндистонда яшовчи мусулмонлар учун яна бир ёмон хотирани эслатувчи кунга айланганди. Бу куни Кашмирда репрессия кучайди, Аёдҳа шаҳрида ҳам мусулмонларни таҳқирлаш ишларига зўр берилди. 1992 йили Аёдҳада Бобур масжидининг вайрон қилиниши мамлакат бўйлаб мусулмонларга ҳужумлар уюштирилишига олиб келганди.

Мусулмонларга қилинган зулмнинг ҳар сафар 5 августга тўғри келиши тасодиф эмас. Ўтган йиллар давомида мен Моди ҳукуматининг Исломофобияси ва ҳиндларни мамлакатдаги бошқа халқлардан устун қўйиши ҳақида жуда кўплаб хабарлар тайёрладим. Менинг ҳаёлим ва қалбим ҳар бир мақоламда бу ҳақда ёзишга ундайди. Ҳиндистонда ҳукуматнинг бузуқ ишлари ва аҳолининг ахлоқсизлиги сабаб мамлакат бўйлаб нафрат ёйилмоқда.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Олий Суд Ҳиндистондаги 200 миллион нафар мусулмоларга катта хабар йўллади. Олий Суд ўн олтинчи асрда қурилган Бобур масжидининг вайрон қилиниши жиноят эканлигини ҳақида қарор чиқариш билан бирга бу қарордан ғазабланган ҳиндларни тинчлантириш учун уларга ушбу масжид ўрнида бутхона қуришга рухсат берди.

Ҳиндистон коронавирус тарқалиши бўйича дунёда учинчи ўринда турган бир пайтда Бош Вазир Нарендра Моди бутхона қурилишини байрам қилмоқда. Мамлакатимизда коронавирус қурбонлари кундан кунга кўпаймоқда, бизнинг мигрантларимиз очликдан ўлишмоқда ва уй-жой вазири ҳам яқинда коронавирусга чалиниб, касалхонага ётқизилди.

Мен бир фуқаро, журналист ва мусулмон сифатида мамлакатдаги сиёсий ва диний муаммоларни ҳал қилиш учун ҳаракат олиб борилмаётганидан хавотирга тушаман. Ҳиндистонда ҳар ҳафтада ҳинд халқини бошқалардан устун қўйиш учун олдинга қадам ташланаётгандек туюлади.

1 августда ҳиндистонлик мусулмонлар Ийд ал-Адҳани нишонлашаётганда интернетда бир видео тарқалди. Унда бир тўда ҳиндлар ўз машинасида мол гўштини олиб кетаётган мусулмон кишини дўппослашаётгани акс этганди. Мусулмон кишининг кўп жойларидан қон оқди, ҳиндлар эса ундан “Жаи Шри Рам” (Рамга шарафлар бўлсин) деб айтишни талаб қилишди. Бу мусулмонларга қарши мол гўштини сабаб қилиб уюштирилган яна бир ҳужум бўлди. Чунки, Ҳиндистон аҳолисининг асосий қисми эътиқод қиладиган бутпарастликда сигир муқаддс ҳайвон ҳисобланади.

5 августда Бош Вазирнинг масжид ўрнидаги бутхонага тамал тошини қўйгани Ҳиндистонда ҳиндларнинг етакчилигини эслатди ва Ҳиндистонни фақатгина ҳиндлар яшайдиган давлатга айлантиришнинг бир рамзи бўлди.

Ушбу мақола муаллифи ҳиндистонлик журналист Рано Айюб

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг