Лондон Brexit ни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга

0
1642

Brexit юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарор қилди, дея хабар беради Анадолу.

Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш жараёнини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга, деган ажрим Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИХБЕС) томонидан чиқарилди.

ИХБЕСнинг ажримига кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлат, ЕИ Кенгашига ЕИдан чиқиш учун мурожаатни бир томонлама бекор қилиши мумкин.

Brexit бўйича референдум 2016 йил 23 июнда ўтказилган эди.

Буюк Британия 2019 йил 29 мартда ЕИдан чиқиши керак.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг