Тожикистоннинг Хатлон вилоятида велосипедда саёҳат қилиб юрган етти нафар хорижий сайёҳлар номаълум шахс томонидан автомобилда уриб кетилган, оқибатдаган тўрт нафар сайёҳ ҳалок бўлган. Ҳайдовчини қидириш ва қўлга олиш учун махсус бригада тузилган.
«29 июль куни соат 15:30 терговга номаълум бўлган кишилар томонидан Хатлон вилояти Данғара туманидаги жамоат Себистон ҳудудида хорижий велосипед-сайёҳларини автомашинада уриб кетиб, воқеа жойидан қочиб кетган» – дея, Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, воқеа жойида уч нафар сайёҳ вафот этган, яна бири Данғара туманидаги касалхонада вафот этган. Кичик жароҳатлар олган уч нафар хорижликга тиббий ёрдам ва маънавий-руҳий ёрдам кўрсатилди.
«Давлат раҳбари Эмомали Раҳмоннинг топшириғига биноан ҳуқуқ-тартибот идораларининг барча бўлинмалари жиноятчини қўлга олиш учун сафарбар қилинган. Воқеа содир бўлган жойда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик қўмитаси ҳамкорлигидаги махсус бўлинма ташкил этилиб, жиноятни очиш учун тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда «, – дея хабар беради Тожикистон Ички ишлар вазирлиги.
Вазирлик маълумотларига кўра, биринчи тахмин қилинган версия – бу йўл- транспорт ҳалокати.
«Аммо бошқа версиялар ҳам кўриб чиқилмоқда», – дея, Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Туристлар қаерлик эканлиги ва қаерга йўл олганлиги хақида хабар берилмаган.