FIFA саммитида Клублар ўртасидаги ЖЧ ва ЖЧ-2022 бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтди

0
1809

Хабарингиз бор, бугун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида FIFAнинг навбатдаги саммити иш бошлади. Ушбу саммитда 50 та мамлакат футбол ассоциациялари раҳбарлари қаторида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам қатнашмоқда. Бу хақда Ўзбекистон МОК сайтида маълумотберилмоқда.

Саммит сессиялари давомида бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, аёллар футболи, «FIFA Forward» дастури бўйича амалий чора-тадбирлар, VAR тизими масалалари бўйича фикр алмашилмоқда.

Шунингдек, саммит давомида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати формати ҳам қайта кўриб чиқилди ва ушбу мусобақанинг форматини ўзгартириш масаласи овозга қўйилди. Унга кўра саммит иштирокчиларининг аксарияти Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказилиши ва ушбу мусобақада 24 та клуб қатнашишини ёқлаб овоз беришди. Ушбу ўзгаришлар Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нуфузини оширишга қаратилган бўлиб, бу орқали FIFA мазкур турнирга бўлган қизиқишни оширишни мақсад қилган.

Бундан ташқари саммит давомида 2022 йилда Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўртасида бу масала овозга қўйилганда, 85 фоиз саммит қатнашчилари ЖЧ-2022 да 48 та терма жамоа қатнашишини ёқлаб овоз беришди. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, FIFAга аъзо 211 та мамлакат вакиллари орасидан ушбу саммитда қатнашишга 50 та федерация ва ассоциациялар таклиф қилинган. Улар орасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг борлиги FIFA томонидан бизга билдирилаётган ишончдан дарак беради.

Эндиликда, FIFA бугунги овоз бериш жараёнларини умумлаштириб, кейин Ижроия қўмитаси йиғилишларида мазкур масалалар – Клублар ўртасидаги ЖЧ форматини ўзгартириш ва ЖЧ-2022 иштирокчилари сонини 48тага етказиш бўйича якуний қарор қабул қилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг