Олимлар уяли телефонларнинг зарарини исботлашди

0
1682

АҚШнинг Толида университети олимлари мобил телефонларнинг зарарини исботлашди. Улар ўтказган тадқиқотлардан маълум бўлишича, тунги вақтларда мобил телефонлар экранидан чиқадиган кўк нур кўз сетчаткаси ҳужайраларида мавжуд кимёвий модда ретиналнинг кўпайишига ва оқибатда кўз тўқималарининг заҳарланиши ҳамда кўз нурининг сўнишига сабаб бўлар экан. 

Мутахассисларнинг фикрича, вақт ўтиши билан кўздаги сариқ доғнинг дегенерацияси юзага келади (макулодистрофия), бу эса ўз навбатида 50 ёшдан сўнг бутунлай кўзи ожизликни келтириб чиқариши мумкин. Кўз сетчаткасини кислород билан таъминловчи томирлар аста-секин ўлади. 

Тахминларга кўра, телефонлардан чиқаётган кўк, сиёҳранг, ҳаворанг нурлар кўз сетчаткаси фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг