Россия мактаб ва боғчаларида юқумли касалликларнинг олдини олишнинг самарали усули ўйлаб топилди

0
2277

Эндиликда ГРИПП ва ЎРВИ каби юқумли касалликлар авж олган мавсумларда Россия мактаб ва боғчаларида “эрталабки фильтр” тизими ишга тушади. Бунда мактаб ёки боғчага келган болалар тиббий кўрикдан ўтказиладилар, агарда болада шамоллаш ёки бошқа юқумли касаллик аломати сезилса, бола уйига қайтариб юборилади. Бу ҳақдаги қарор мамлакатнинг Бош санитария шифокори Анна Попова томонидан қабул қилинган. 

Қарорга мувофиқ, мактаб ва боғчалардаги тиббиёт ва педагогика ходимлари ҳар куни тонгда болаларни махсус кўрикдан ўтказишлари шарт бўлади. Ушбу тадбир асосан куз-баҳор ойларида амалга оширилиб, сентябр ойиданоқ фаолиятини бошлайди. Ушбу “фильтрлаш” тадбири мамлакатдаги юқумли касалликлар эпидемиясини олдини олишга самарали ёрдам беради, дейилади “Известия” нашрида. 

Мутахассисларнинг таъкидлашларича, кўпинча ота-оналар ишдан қолиб кетмаслик учун касал болаларини ёки шамоллаш аломатлари бор болаларни ҳам боғча-мактабларга жўнатаверишади. Оқибатда, бемор бола бутун синфга касалликни тарқатади ва эпидемия юзага келади. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг