Интернет тармоғида ўсмирлар ўлимига сабаб бўлаётган яна бир ўйин пайдо бўлди

0
2143

Интернет тармоғида ўсмирларнинг ҳаётига хавф солувчи «Кўк кит» ўйинига ўхшаш яна бир ўйин – «Момо» пайдо бўлди.

Бу ҳақда Мексика ҳукумати қаттиқ ташвиш билан маълум қилди, дея хабар беради Телетайп.

«Момо» ўйини Ватсапп орқали тарқалаётган бўлиб, энг аввало шахси номаълум куратор ўйинчига зўравонлик саҳналари акс этган ваҳший суратларни ташлайди. Ва ўйинчидан мазкур турдаги зўравонликни амалга оширишни талаб қилади. Агарда ўсмир бу ишни қилишдан бош тортса куратор унга таҳдидли хабарлар жўната бошлайди.

Аргентина полицияси шу йилнинг 29 июл куни уйининг ҳовлисида ўз жонига қасд қилган 12 ёшли қизалоқнинг ўлимига ҳам айнан мана шу ўйин сабаб бўлган деган тахминда.

Чунки у ўз жонига қасд қилишдан сал аввал ўзини видео тасмага муҳрлаган.

Полиция қизалоқнинг телефонини текшириб чиққанида, у ўлимидан аввал 18 ёшли номаълум йигит билан мессенжер орқали гаплашиб юргани маълум бўлган. Ҳозирда мазкур йигит қидирилмоқда.

«Ушбу масаланинг энг муаммоли тарафи шундаки, бу ёшларнинг ҳаётига хавф солиш билан бирга уларни турли жиноятларга бошлашга, ўғрилик ва зўравонликни жамиятда авж олдиришга сабаб бўлади», дейди Табаско штати полицияси ўйин ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиннинг аватари сифатида Link Factory компаниясининг скульптураси қўйилган бўлиб, ушбу сурат 2016 йилги «Қўрқинчили галерея»да намойиш этилган суратлар орасида намойишга қўйилган эди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг