Москва полицияси Алексей Навалнийнинг укасини ҳибсга олди

0
1108
Фото: Jim Heintz/ Associated Press

Чоршанба куни Москва полицияси Алексей Навалнийнинг оиласи ва дўстларининг уйлари, офисларида бир қатор рейдлар ўтказди ва унинг укасини ҳибсга олди.

Полиция тинтув қилган жойлар орасида Навалнийнинг квартираси ҳам бўлиб, унинг укаси Олег айнан шу ерда ҳибсга олинган. Шунингдек, Навалнийнинг рафиқаси Юлия ижарада яшаган квартирани ҳам текширилган.

Рус ҳукуматининг ашаддий мухолифи бўлган Навалний 17 январда Россияга қайтган ва шу куннинг ўзидаёқ ҳибсга олинганди. Шундан кейин Навалнийнинг тарафдорлари Путиннинг ўзи учун қурдирган қасри ҳақида 2 соатлик видеони оммага намойиш қилдилар ва халқни намойишларга чиқишга чорладилар.

Ўтган ҳафтанинг шанбасида Россияда Навалнийнинг озод этилишини талаб қилиб миллионлаб одамлар кўчага чиқишди.Бундай намойишлар мамлакатнинг 100 дан ортиқ шаҳарларида бўлиб ўтди.Ушбу намойишларда 4000 дан ортиқ одамнинг ҳибсга олингани хабар қилинди.

Полиция ушбу тинтувлар нима учун олиб борилганини маълум қилмади. Навалний тарафдорлариларининг айтишича, мазкур тинтув ўтган ҳафта Москвада бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларида эпидемиологик қоидаларнинг бузилиши билан боғлиқ.

“Аммо, Навалнийнинг жамоси, қариндошлари ва идорасини тинтув қилинишнинг ҳақиқий сабаби Путиннинг қўрқувидир» дейилади Навалний жамоаси хабарида.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг