Дунёнинг “оилавий саёҳат учун энг қулай” авиакомпаниялари маълум қилинди

0
1687

Бирлашган Араб Амирликларидаги Etihad Airways ва Emirates авиакомпаниялари дунё бўйича оилавий ва ёш болалар билан саёҳат қилиш учун энг қулай 20 та авиаташувчи компаниянинг орасида  етакчилари деб тан олинди. Хусусан,Emiratesкомпанияси рўйхатнинг 2- ўринидан, Etihad Airways эса 8 ўринидан жой эгаллаб турибди.

Мазкур рўйхат Play Like Mum компанияси томонидан тузиб чиқилди. 

Рўйхатга киритилган авиатушувчилар бир неча талаблар асосида танлаб олинди. Жумладан, менюсида болалар учун овқатлар мавжудлиги, бепул жой банд қилиш хизматининг мавжудлиги, юкни бепул рўйхатдан ўтказиш хизмати, ёш болали оилалар учун эртароқ самолётга чиқариш хизматининг мавжудлиги, болалар учун бепул кўнгилочар дастурларнинг мавжудлиги, чақалоқлар учун бепул қўшимча жой ажратиш хизмати, болалар аравачаларини бепул ташиш ҳизматининг мажудлиги ва бошқа шунга ўхшаш талаблар.

 British Airways ва Emirates авиакомпанияларида мазкур ҳизматларнинг барчас мавжудлиги сабаб ушбу икки компания рўйҳатнинг етакчиларига айланишди. 

Play Like Mum компанияси мутахассисларининг тадқиқотларига кўра дунёнинг энг яхши оилавий авиаташувчилари рўйхатининг энг кучли бешлигига British Airways, Emirates, Virgin Atlantic, Lufthansa ва AirFrance аивакомпаниялари киритилди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг