Нью-Деҳлида ҳаво ифлосланиши туфайли мактаблар ёпилди

0
2149
Manba: The New York Times

Ҳиндистон пойтахтида кетма-кет уч кундан бери ҳавонинг сифати ёмонлашишда давом этмоқда. Бу эса Нью-Деҳлида мактаблар ёпилишига олиб келди.

Ҳаво ифлосланишини назорат қилиш кенгаши берган маълумотларга кўра,  14 ноябрь куни пойтахтда ҳаво сифати индекси 460 дан ошди. Бу Жаҳон Соғлиқни Сақлш Ташкилоти томонидан тавсия этилган даражадан тўққиз баравар кўпдир. Ҳукумат аҳолидан иложи борича очиқ ҳавога чиқмасликни сўраган.

Қишлоқ хўжалигидаги чиқиндиларни ёқиб юборишдан чиққан тутун туфайли Ҳиндистон шимолида, шу жумладан Нью-Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши қишда анча кўтарилади. Далалардан чиққан тутун, автомобил тутуни ва қурилиш чанглари бир бўлиб, Деҳлини дунёдаги энг ифлосланган шаҳарга айлантирмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг