Қуръон қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишга буюради

0
1942
Фото: islamosfera.ru

Дунё бўйлаб иссиқлик тўлқинлари, сув тошқини, қурғоқчилик ва экстремал об-ҳаво ҳолатларини кўпайтиришни ўз ичига олган иқлим ўзгариши, айниқса, мусулмон мамлакатларга уларнинг жўғрофий жойлашуви сабабли кучлироқ таъсир кўрсатади.

Сув ва электр учун тўловларни тўлашдан ташқари, мусулмонлар иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилишда кураш олиб бориш учун кўплаб бошқа сабаблар ҳам мавжуд бўлиб- бу биринчи навбатда уларнинг динидир.

Муқаддас Қуръонда шундай дейилади: «… исроф қилманглар, албатта У исроф қилгувчиларни севмас» [6: 141]. Демак, мусулмонларга иқлим ўзгариши масаласида фаол позицияни эгаллаши бўйича Аллоҳдан тўғридан-тўғри кўрсатма бор.

Ислом атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлашга катта аҳамият беради, шунинг учун сув ва табиий муҳит ифлосланиши иймоннинг асосига зид келади. Сувни тежаш механизмлари ва қайта тикланадиган энергия манбаларининг мавжудлиги, бу диний мажбуриятларни янада кучайтиради.

Масжидлар мусулмонларнинг энг муҳим ижтимоий институти ҳисобланади, шунинг учун у ерларда «яшил» технологияларнинг қўлланилиши катта ҳудудларда иқлим ўзгариши муаммосини ҳал қилиш учун кенг имкониятларни очади. Мусулмонлар аллақачон бу йўналишда ишлашни бошлаб юборганлар.

Мисол учун, Иорданияни олайлик. Ўзи шундоқ ҳам ҳаддан ташқари қуруқ иқлимдан азоб чекаётган Иордания, юз минглаб Суриялик қочқинларни қабул қилмоқда, бу эса сув ва энергетика тизими учун янада кўпроқ муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Ушбу мамлакат ҳукумати Заатари қочқинлар лагерида, қочоқлар учун дунёдаги энг йирик қуёш электр станциясини ўрнатиш орқали ушбу муаммоларни ҳал қилишда фаол иштирок этмоқда.

Ушбу завод ҳар йили энергия сарф-харажатларига $ 5,5 млн. тежаб бермоқда. Электр станцияси кунига 12-14 соатгача электр таъминоти билан таъминланади.

Иордания Заатари лагеридаги қуёш панеллари / Манба: al-monitor.com

Бундан ташқари, Иордания ҳукумати диний ташкилотлар билан ҳамкорликда сув ресурсларини диний қоидаларга мувофиқ фойдаланишга ўргатадиган экологик лойиҳани жорий этишни режалаштирмоқда.

Иордания ҳукумати шу билан бирга масжидларда сувдан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш борасида мақсадга йўналтирилган чораларни кўрмоқда. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, айрим масжидларда сув истеъмоли кунига 20-50 кубометрни ташкил қилиши мумкин. Бу, асосан таҳорат қилиб бўлгач, инсонларнинг кранлар жўмрагини ёпмаганлиги туфайлидир.

2015 йилда сув истеъмолини камайтириш учун учта масжид ёмғир суви йиғиш технологияси ва сувни тежайдиган қурилмалар билан жиҳозланган. Сувни тежаш қурилмалари сув истеъмолини камида 30 фоизга қисқартиради.

Бундан ташқари, масжидлар томонидан ишлатиладиган сувнинг 90 фоизи суғориш учун ишлатилиши мумкин бўлган «кулранг сув» (яъни, ҳаммом, лавабо ва душларнинг чиқинди сувлари бўлиб, ўз ичига нажосат ва сийдикларни олмаган сув) қайта ишланади. Бу дегани, масжидлар мамлакатда сув таъминотини яхшилаш учун салоҳиятга эга.

Абу Даби бу борада Иорданияга қўшилмоқда. Улар сувни тежаш учун таҳоратхоналарга юқори сифатли автоматик клапанлар ўрнатиш ва мўминларга маслаҳатлар бериш орқали, масжидлар атрофида экологик муҳитни яхшиламоқчи.

«Яшил» масжидлар араб дунёсида яхши истиқболга эга. Иорданиянинг Аз-Зарқа шаҳридаги Уммонга яқин бўлган ал-Араб масжиди жамоат марказига айлантирилди.

Намозгоҳга қўшимча равишда, у ерга ўқув синфлари, стоматология хоналари, кичик жарроҳлик шифохонаси ва бинонинг томида қуёш панеллари мавжуд. Бунга, масжид имоми Аҳмад Зубийнинг чақириғига жамоатчилик ижобий муносабат билан жавоб қайтаргани ва бир неча ой ичида 194 минг доллар йиғганлиги сабабли эришилди.

Илгари фақат намозхонадан иборат бўлган масжид, ижтимоий- диний мажмуага айланди. Таъкидлаш жоизки, Иорданияда бундай қулай вазият мамлакатдаги географик жойлашув ва қуёш энергиясининг мўллиги билан боғлиқ эмас. Бироқ, биринчи навбатда, одамларнинг атроф- муҳитни ўзгартириш истаги турибди.

Иордания ва унинг пойтахти Уммонда, бугунги кунда «яшил» энергияга ўтиш жараёни диний кўрсатмаларга асосланади. Уммоннинг мақсади 2050 йилгача углерод- нейтрал шаҳар бўлишдир.

Уммон қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланмоқда. Иорданиянинг пойтахти келажакда «углерод-нейтрал» бўлишни истайди / манба: phys.org

Ушбу мақсадга эришиш учун улар, эгаллаб олинган углерод чиқиндиларини компенсация қилишлари керак. Буни турли усуллар билан, масалан, кимёвий моддалар билан электр станцияларининг газ чиқинди мўриларини тозалаш, углеродни газ қурилмаларидан тортиб олиш ва дарахтлар экиш усулларидан фойдаланиш мумкин.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда Иорданиядаги деярли барча масжидлар (тахминан 6000 та) қайта тикланадиган манбалар орқали энергия эҳтиёжларининг 100 фоизини қондиради.

Бунинг натижасида масжидлар нафақат энергия истеъмолида тежамкорликка эришади, балки келажак авлодлар манфаати учун табиатни асраб-авайлаш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижтимоий ўзгаришларни илгари суришади.

Иордания масжидларини қайта тикланадиган энергияга ўтказиш 2014 йилда бошланган. Бу Иордания жамиятида қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш бўйича биринчи қадамдир ва шу каби технологиялар Иордания ташқарисида ҳам жорий қилинмоқда. Бундан ташқари, бошқа қочқинлар лагерлари қуёш энергиясидан фойдаланишга қизиқиш билдира бошладилар.

Мисол учун, яқинда Кениядаги Какума қочоқлар лагерига қуёш тизимлари ўрнатилган. Бошқа исломий давлатлар ҳам Қуръон кўрсатмаларини хаётга татбиқ қилишда Иорданиядан ўрнак олишига умид қилишмоқда.

Иорданиянинг барча масжидлари қайта тикланадиган энергия манбаларига айлантирилди / Манба: wamda.com

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг