Нега машҳур телекўрсатувларда мусулмонлар салбий образни акс эттиришди?

0
600
Фото: annenberg.usc.edu

Жанубий Калифорния университети (USC) Annenberg Inclusion Initiative томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, мусулмон актёрлар йирик телекўрсатувларда деярли кўриниш бермайди.

АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландияда намойиш этилган 2018 ва 2019 йиллардаги энг юқори баҳоланган 200 та телесериаллар кўриб чиқилган ва мусулмон актёрлари асосан поп-маданий телекўрсатувларда қатнашмаслиги аниқланди.

«Дунё аҳолисининг 25 фоизини мусулмонлар ташкил этса-да, машҳур телесериаллардаги мусулмон қаҳрамонларининг атиги 1,1 фоизини ташкил қилади», деди тадқиқотнинг бош муаллифи Ал-Бааб Хон.

Тадқиқотга кўра, текширилган сериалларнинг 87 фоизида ҳеч қандай мусулмон образи йўқлиги ва дастурларнинг тахминан 8 фоизида фақат битта мусулмон актёр борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, мусулмон аёллар кўпинча «эркакларига нисбатан қўрқинчли ва итоаткор» сифатида тасвирланган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг