АҚШнинг ЕХҲТдаги элчиси Россияни тарихни қалбакилаштиришни бас қилишга чақирди

0
2673
Прагада Совет танклари Чехословакия аҳолисининг анти-Совет қўзғолонини бостириш пайтида, 21 август 1968 йил/www.golos-ameriki.ru

Америка дипломати Россияни тарихни қасддан бузиб кўрсатишга асосланган, фақат ўзини мақташ билан шуғулланишни бас қилишга чақирди.

АҚШнинг Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотидаги элчиси Жеймс Гилмор сешанба куни Москвани Иккинчи Жаҳон уруши тарихини қалбакилаштиришни бас қилишга чақирди. Гилморе бу ҳақда Европада нацистлар устидан қозонилган ғалабани нишонлаш арафасида, ЕХҲТ Доимий Кенгашининг виртуал йиғилиши пайтида баёнот берди.

Гилморнинг таъкидлашига кўра, «гарчи Совет Иттифоқининг ҳарбий ва тинч аҳолиси фашистларни мағлуб этиш учун жуда катта қурбонларни беришган бўлсада… ва биз бу қурбонларни буткул ва барчасини хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз – биз шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши 1939 йилда бошланганини, ўша пайтда Сталин ва Гитлер Шарқий Европани, Совет Иттифоқи ва фашистлар томонидан бошқариладиган зоналарга ажратиш тўғрисидаги пактни имзолашганлигини ҳам унутмаслигимиз керак. Ишонаманки, бугунги поляк дўстларимиз бу ҳақиқатни бир сонияга ҳам унутишмаган.”

Дипломат йиғилиш иштирокчиларига 1945 йилда кўплаб Европа мамлакатлари аслида озодликка эришмаганликлари, балки «деярли 50 йиллик Совет Иттифоқи зулми» остида қолгани ҳақида эслатди. Шундай тарзда, чинакам озодликка чиқиш йўли узоқ давом этгани ва баъзи ҳолларда собиқ социалистик лагерь мамлакатлари «ҳанузгача бу йўлдан юришмоқда», дея таъкидлаб ўтди.

“Биз Россияни тарихни қасддан бузиб кўрсатишга асосланган ўзини мақташ билан шуғулланишни бас қилишга чақирамиз. Биз Россия томонидан йўл қўйилаётган тарихни қалбакилаштиришларига қарши европалик шерикларимиз билан бирдаммиз», деди Гилмор.

Жеймс Гилмор нутқининг тўлиқ матни АҚШнинг ЕХҲТдаги ваколатхонаси веб-сайтида эълон қилинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг