Бангладешда ҳам масжидлар очилди

0
1613
Фото: www.arabnews.com

Бангладешда 7 май куни масжидларда оммавий йиғилишлар ва ибодатларга қўйилган тақиқ олиб ташланди. Шу билан бирга, ҳукумат одамларни коронавируснинг тарқалишини олдини олиш учун соғлиқни сақлаш кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Рамазон ойида масжидлар қайта очилгандан сўнг ибодат қилувчиларнинг ниқоб тақишлари ва намоз ўқиётганда бир-бирларидан 1 метр узоқликда туришлари шарт бўлади.

Масжид маъмуриятига намоздан олдин полларни дезинфекциялаш, гиламаларни олиб ташлаш ва масжидга кирганларни қўл ювиш воситалари билан таъминлаш буюрилган. Катта ёшли одамлар ва болалар масжидга киришлари тақиқланади. Шунингдек, бу ёш тоифасидагилар жамоат билан ифторлик ва саҳарлик қилишилари ҳам мумкин эмас.

Диний ишлар вазирлигининг котиби Абдул Ҳамид Жомаддарнинг айтишича, ҳукумат Рамазон ойида мусулмонларнинг «диний қарашлари» туфайли чекловларни енгиллаштирди. Аммо, у масжидлар ҳукумат кўрсатмаларига риоя қилинишини таъминлаши кераклигини таъкидлади.

Бироқ, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар Бангладешда масжидларни қайта очиш тўғрисидаги қарордан хавотирда эканликларини билдиришди. Чунки, бу мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишда давом этмоқда.

Профессор Беназир Аҳмаднинг айтишича, Бангладешда 250 мингдан ошиқ масжид мавжуд бўлиб, бу ерга келувчи 25 миллионга яқин одам ҳалокатли вирусни юқтириб олиш хавфи остида қолади.

«Биз масжидларда бир-биримизга жуда яқин, елкама елка туришимиз керак. Бундай ҳолда коронавирус билан касалланган одам осонлик билан инфекцияни бошқаларга юқтириши мумкин. Мамлакатда вируснинг кўпаяётганини ҳисобга олиб, ҳукумат вирус хавфи камайгунча карантин чораларини узайтириши ва шундан кейин инфекция мавжуд бўлмаган яшил ҳудудларда чекловларни олиб ташлаши керак», деди Аҳмад.

Айни пайтда Бангладешда коронавирус билан касалланганлар 12 425 нафарни, ундан вафот этганлар 199 нафарни ташкил қилмоқда. 1910 киши касалликдан бутунлай соғайган бўлиб, айни дамда бу мамлакатда 10 316 киши даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг