Der Spiegel: Россиялик хакерлар Меркелнинг электрон почта хабарларини олишган

0
1651
Фото: Michael Sohn/Pool via REUTERS

2015 йилда Германия парламентига хакерлик ҳужуми уюштирилганида Россиянинг «ГРУ» ҳарбий разведка хизмати канцлер Ангела Меркелнинг сайлов округи офисидан кўплаб хабарларни олишган, деб хабар берди жума куни Der Spiegel журнали.

Ушбу хабарда айтилишича, Германия Федерал жиноят полицияси ва Федерал кибер агентлиги 2015 йилдаги кибер ҳужумни қисман ошкор қилишга муваффақ бўлишган. Улар Меркелнинг офисидан иккита электрон почта маълумотига ҳужум қилинганини айтишган.

Уларда 2012 йилдан 2015 йилгача бўлган электрон ёзишмалар мавжуд бўлган. Der Spiegel нинг маълумотларига кўра, хакерлар иккала почта маълумотларини бошқа компьютерга кўчириб олишга муваффақ бўлишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг