Франция президенти Эммануаэль Макрон ИШИДдан азият чеккан Язидлик 100 та оилага Франциядан бошпана беришга ваъда қилганди.
20 ноябрь куни шу ваъдага мувофиқ Францияга Ироқнинг Язид ҳудудидан 27 нафар аёл етиб келди. Бу аёлларнинг баъзилари Ироқда жинсий қулликда бўлганлар ва шу сабаб Язидий жамиятида ўз ўринларини топишда қийинчиликлрга дуч келишган. Frans Press берган хабарга кўра, уларни Париж ташқарисидаги “Шарл де Голл” аэропортида Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эрик Чеваллиер кутиб олди.
«Бу ерда фарзандларингиз мактабга борадилар ва сиз дўстлар орттирасиз», деди Чеваллиер Ироқдан келган қочоқларга. «Сўнгги беш йил ичидаги ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Бугун Франция бизга ёрдам қўлини чўзмоқда, биз бундан миннатдормиз. Биз биринчи навбатда тил ўрганиш, болаларимизни мактабга юбориш ва француз маданияти билан танишишимиз керак», дейди қочоқ аёллардан бири Турко.