Иқтисодми ёки сиёсат?

0
2850
Фото: https://platon.asia

ЕОИИ Қозоғистон учун фойдалими?

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида ЕОИИ саммити бўлиб ўтди, унда Евросиё иқтисодий иттифоқининг 2025 йилгача ривожланиш стратегияси тақдим этилди.

Яқинда Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги савдо бўйича янги статистик маълумотлар эълон қилинди. Ушбу маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо айланмасида 16645,3 млн. АҚШ доллари миқдорида 0,3% га ўсиш қайд этилди. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг иттифоқ ичидаги экспорти 1,8% га камайди, импорт эса, аксинча 1,3% га ўсди. Ўз навбатида, 2019 йилнинг 9 ойи давомида, масалан, Қозоғистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 23,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, шундан Қозоғистон экспорти – 18,8 миллиард долларни, импорти эса – 5 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, 2005 йилдан 2019 йилнинг биринчи ярмига қадар Европа Иттифоқи мамлакатлари Қозоғистонга тахминан 150 миллиард доллар сармоя киритди. Савол туғилади, ЕОИИнинг Қозоғистон учун қандай фойдаси бор?

ЕОИИ доирасидаги Қозоғистон экспорти асосан маъмурий тўсиқлар туфайли камаймоқда. Хусусан, «Атамекен» тадбиркорлар миллий палатаси 85 та тўсиқ борлигини ҳисоблаб чиқди: «Россия ҳудуди орқали Украина ҳудудига транзитни чеклаш; сут маҳсулотларини етказиб берувчилар учун тўсиқлар ва бюрократик кечикишлар; Белорусия бозорида алкоголь бозорига киришдаги қийинчиликлар» ва ҳоказо. Россияда Қозоғистоннинг спиртли ичимликларини сотиш ундан ҳам оғирроқ: «Россия бозорида Қозоғистон алкоголь маҳсулотларини сотиш, Россия томонининг хавфсизлик тўловларини тўлаш талаби билан мураккаблашади, унинг миқдори импорт қилинадиган маҳсулот нархидан бир неча баравар кўп.» Кўпгина маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қозоғистонлик тадбиркорларнинг бизнеси ЕОИИ бозорида маҳсулотлари илгари сурилишида давлат томонидан ёрдам кўрсатилишига муҳтож. Нафақат маъмурий тўсиқларни енгиб ўтишга, балки Россия товарлари қозоғистонликлар «маҳсулотларини топтаб ташлашидан» ҳам ёрдамга муҳтож.

Расмий даражада ЕОИИ «миллий иқтисодиётларни модернизация қилиш, ҳамкорлик қилиш ва рақобатбардошликни ошириш ҳамда иттифоққа аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини кўтариш манфаати учун барқарор ривожланиш учун шароит яратиш» мақсадида тузилганлиги эълон қилинган бўлсада, бироқ, қарийб 5 йиллик фаолияти давомида Евроосиё иттифоқи ҳозирги кунга қадар фақат Қозоғистон иқтисодиёти учун муаммолар келтириб чиқармоқда. Бу иқтисодий иттифоқ тузишда дастлабки платформани текшириш учун етарли вақтдир. Қисқача айтганда, ЕОИИ фаолиятининг беш йиллик натижалари шуни кўрсатдики, ушбу ташкилот тенг ҳуқуқли иқтисодий иттифоқ эмас, аммо ҳозиргача фақат Россиянинг геосиёсий ва геоиқтисодий мустаҳкамланишига ва СССРнинг қайта тикланишига ҳисса қўшмоқда.

Хусусан, яқинда Д. Медведевнинг ўзи шундай деган эди: «Ҳар қандай интеграция, мен оддий ҳуқуқий ҳақиқатни эслатмоқчиман, бу суверенитетнинг қисман пасайиши. Биз ҳам Евроосиё иттифоқига бирлашганимизда суверенитетимизни қисман пасайтирдик. Ўз ваколатларимизнинг бир қисмини миллий даражамиз эвазига бердик. » Евроосий иттифоқи таркибидаги Россиянинг суверенитетини пасайтиришига келсак, Медведев, албатта, бўрттириб юборди. КХШТнинг ноябрь ойи охиридаги саммити шуни кўрсатдики, Москва поссовет ҳудудининг аксарият қисмида сиёсий интеграцияни ривожлантириш ниятида. Сочидаги Валдай мунозаралар клубининг йиғилишида К.Токаев Россия Марказий Осиёда «етакчи рол ўйнаши керак», чунки «тарихан» у «Россия империясининг бир қисми бўлган» деб айтганди. Буни тасдиқлайдиган яна бир яққол далилардан бири, бу, Ўзбекистоннинг юқори мартабали мулозимлари эмас, балки Россия Федерацияси юқори палатаси спикери В. Матвиенко, Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш масаласини кўриб чиқаётгани хақида баёнот билан чиққан эди. Шунга қарамай, ЕОИИда иқтисодий муаммолар ҳалигача муҳимлигича сақланиб қолмоқда.

Бундан келиб чиқадики, Москва иттифоқ аъзолари билан кўпроқ шериклик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириши мумкин. Гап шундаки, ҳозирда Россия сиёсий элитасида аввалгидан кўра Осиё билан янада дўстона ва ишончли муносабатларни ривожлантириш ғояси устунлик қилмоқда. Яъни, Кремль Ғарбдан узоқлашишни бошламоқда ва Европанинг фақат бир қисми бўлиш истагида бўлиб, энди улар иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Осиёнинг бир қисми бўлишни ният қилмоқдалар. Амалда бу Россия Европанинг маданиятини, Осиё маданиятини ва ушбу цивилизацияларнинг барча таркибий қисмларини бирлаштирганда Евроосиё тушунчасини амалга оширишни англатади. Бугунги кунда Кремль ушбу концепцияни Россиянинг миллий манфаати учун қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида ўйлаётганлигига сабаб бор. Шу муносабат билан, Москва ЕОИИнинг АСEАН ва ШҲТ билан ҳамкорлигини ривожлантиришни таклиф қилмоқда.

Хусусан, Россияга ЕОИИ ривожлантириш учун Қозоғистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш фойдали бўлади. Бу ҳолда, яқинда Қозоғистон ҳудудида фаол равишда ишлаб чиқариладиган Хитой корхоналарининг маҳсулотлари ЕОИИ ҳудудида тайёрланган ва бошқа мамлакатларга сотилган товарлар сифатида қайта ишланиши мумкин. Ушбу товарларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлиги қозоғистонлик ишчиларнинг кам иш ҳақи ва ЕОИИнинг кенг ҳудудидаги имтиёзли транзит ва транспорт тарифларига эвазига кўпаяди. Ҳозирги кунда ЕОИИнинг эркин савдо зонасини яратиш масаласи муҳокама қилинаётган бўлиб, Хитой, Ҳиндистон, Исроил, Миср, Сингапур, Камбоджа, Лаос ва бошқа давлатлар билан савдо режимини унификациялаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бунинг шарофати билан, ЕОИИ Евросиёнинг шарқи ва ғарби, шимоли ва жануби ўртасидаги транзит кўприги бўлади. Бундан ташқари, ЕОИИ аъзолари ва шериклари таркибининг кенгайиши муқаррар равишда Европа Иттифоқи ва Хитойни ушбу Евросиё тузилмаси, айниқса Россия билан яқин ҳамкорлик қилишга мажбур қилади.

Москва томонидан ЕОИИ шерикларига таклиф қилинган импорт ўрнини босиш дастури – бу Россия кўмагида уюшма аъзоларининг саноатини модернизация қилишнинг асосий воситаси ҳисобланади. Аммо бу ҳолда, ЕОИИ мамлакатларининг кўплаб саноат тармоқлари Россия саноатига, унинг технологиялари ва таркибий қисмларига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, Москва Қозоғистоннинг инновацион саноатлаштириш дастурида муҳим бўлган бир қатор соҳаларда – машинасозлик, электроника ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказоларда, ускуналар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланишни таклиф қилмоқда. Россия ЕОИИ доирасида инновацион технологияларнинг асосий етказиб берувчисига айланиши мумкин бўлиб, бу станоксозлик, технологик платформаларни ишлаб чиқиш қуввати билан Евросиёнинг инжиниринг марказига чиқиш ҳисобига амалга ошади.

Ушбу механизмлар, шубҳасиз, СССРда мавжуд бўлгани каби ягона миллий иқтисодий мажмуанинг тикланишига ёрдам беради. Эҳтимол, шунинг учун Россия чегараолди ҳудудлари билан ЕОИИ шериклари ўртасидаги ҳамкорлик заруратини эълон қилинганмикан? 2025 йилгача умумий электр энергияси бозорини, нефть, газ ва нефть маҳсулотлари учун ягона бозорни яратиш, манашу калавага мос келади. Бу эса, илк «Eвросиё» ягона миллий иқтисодий комплексини яратилишига, шу жумладан қўшма нефть ва газ- кимё заводларини ишга туширилишига олиб келади. Шундай тарзда, яқин орада бизнинг қозоғистонлик бой оғаларимиз бошқа ҳамкорларга жой бўшатиш учун «углеводород» трубасини сиқишларига тўғри келиши мумкин. Тўғри, Ғарбий нефть инвесторлари ўйиннинг янги қоидаларини хотиржам қабул қилишлари даргумон …
Platon.asia таҳлилий бўлими

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг