Покистонлик профессор куфрда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинди

0
2104
манба:AFP

Шанба куни Покистон суди мусулмон профессор Жунаид Хафизни куфрда ва Исломга қарши ғояларни тарқатганликда айблаб ўлимга ҳукм қилди. Хафиз олти йил давомида суд бўлишини кутиб қамоқда ўтирган.У 2013-йилда Мултан шаҳридаги университет ўқитувчисиникига борган пайтида куфрга оид сўзларни ишлатганликда айбланиб ҳибсга олинган эди.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича,  у кўп вақтини якка тартибдаги қамоқхонада ўтказган,  чунки агар у бошқа маҳкумларга қўшилганда ўлдирилиши мумкин эди. Хафизнинг адвокати Шаҳбаз Гормани мижозининг ноҳақ айбланганлигини ва ўлим ҳукми устидан апеляция берилишини айтди.

Покистоннинг куфр бўйича қонунига биноан,  Худо,  Ислом ёки бошқа динга оид шахс ёки нарсаларни ҳақорат қилганликда айбланган ҳар бир кишига автоматик равишда ўлим жазоси белгиланади.2011-йилда Панжоб губернатори куфрда айбланган Асиа Биби исмли насроний аёлни ҳимоя қилган ва шу сабаб ўз қўриқчиси томонидан ўлдирилганди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг