Хитой Венесуэладаги можарога ташқаридан аралашув хақида огоҳлантирди

0
1925

Хитой хукумати, Венесуэладаги ички сиёсий тўқнашувдаги барча томонларни мамлакатдаги вазиятга ташқи аралашувга қарши чиқишга ва Конституция доирасида тинчлик воситалари орқали вазиятни ҳал қилишга чақирадилар.

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ҳуа Чунин маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

«Биз Венесуэладаги вазиятни диққат билан кузатяпмиз. Умид қиламизки, барча тегишли томонлар оқилона ҳаракат қиладилар ва тинчликни сақлаб қоладилар. Биз уларни конституция доирасида тинчлик музокаралари орқали сиёсий ечим топишига чақирамиз «, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.

Хитой томонлар Венесуэланинг ички ишларига ташқаридан аралашувларга қарши туришига умид қилади, дея қўшимча қилди Чунин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг