Стивен Сигал Россия Ташқи Ишлар Вазирлигининг махсус вакили бўлди

0
1422

РФ Ташқи Ишлар вазирлигининг маълум қилишича, машҳур актёр ва режиссёр Стивен Сигал вазирликдаги Америк-Россия гуманитар алоқалар бўйича идора вакили этиб тайинланган. 

Бу ҳақда РФ Ташқи Ишлар Вазирлигининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида маълум қилинган. 

“Мақсад – келажакдаги  Россия-Америка инсонпарварлик алоқаларида маданият, санъат ва ёшлар билан боғлиқ соҳаларни ривожлантиришдир”, дейилади хабарда. 

Стивен Сигалнинг мазкур лавозими БМТнинг Холис хизмат лавозими каби пуллик рағбатлантиришни талаб қилмайди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг