Ойга учадиган биринчи туристнинг номи маълум қилинди

0
1559

Американинг «SpaceX» корпорацияси ойга парвоз қиладиган илк туристнинг номини эълон қилди. Бир ойлик сайёҳ, Япониялик миллиардер тадбиркор Юсаку Маэдзава бўлди.

Ушбу баённотни компаниянинг штаб квартирасида бўлиб ўтган махсус маросим давомида Илон Маск маълум қилган.

Ернинг табиий йўлдошига саёҳат 4-5 кун давом этади. Омад эгасига кўра, у 2023 йилда Ойга парвоз қилади.

 Таъкидлаш жоизки, Маэдзава Zozo интрнет-дўконнинг асосчиси ҳисобланади. Forbes маълумотига кўра, 42 ёшли япониялик бизнесмен – Қуёшли ўлкадаги энг бой одамлардан бири. Тадбиркорнинг маблағи 3 миллиард долларни ташкил этади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг